ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Экологическое воспитание учеников средствами музыки

 

Муродов Мухитдин Кодирович,

старший преподаватель Каршинского государственного университета, Узбекистан.

 

Мусиқа воситасида ўқувчиларга экологик билимлар бериш

 

Муродов Мухитдин Кодирович,

Қарши давлат университети катта ўқитувчиси, Ўзбекистон.

 

Бўлажак мусиқа ўқитувчиларида касбий малакаларни шакллантиришда экологик билимлар муҳим аҳамият касб этади. Чунки ҳар бир бўлажак ўқитувчи учун инсоннинг соғлом вояга етиши, баркамол авлодни тарбиялашда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги экологик билимлар жуда зарурдир. Экологик билим – инсон ҳамда унинг манфаатлари ҳимояси, биринчи навбатда, соғлом ва мусаффо атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш, амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг ўзагини ташкил этган замонавий Ўзбекистон учун зарур бўлган атроф табиий муҳитни асраб авайлаш ва уни соғломлаштириш [1.3.] йўлларини ўзлаштириш демакдир

Мусиқа ўқитувчилари мусиқа тарбияси орқали ўқувчиларда табиатга, яъни бизни ўраб турган муҳитга нисбатан муҳаббатни шакллантиришлари лозим. Экологик билимлар инсон учун унинг табиатга қадам қўйган кунидан бошлаб, то бутун ҳаёти давомида асқатади. Мусиқа ўқитувчилари томонидан дарслар жараёнида ўқувчиларда қуйидаги ижобий хислатларни шакллантириши лозим: табиатга ҳурмат ва эътибор билан қараш; табиатга нисбатан яхши урф-одатларни, удумларни қадрлаш; хилма-хил табиий бойликларга меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлиш; табиий бойликларни кўпайтириш; боғ-у роғлар, гулзорлар ташкил қилиш, табиатдан онгли ва оқилона равишда фойдаланиш ва бошқалар.

Бўлажак мусиқа ўқитувчиларига олий таълим даргоҳида ўқиш жараёнида одам ва биосфера: биосферанинг тузилмаси, экосистемалар, организм ва муҳитнинг ўзаро муносабатлари, одамнинг соғломлиги ва экология; атроф-муҳитнинг глобал муаммолари. Табиатдаи фойдаланиш: табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг экологик тамойиллари ва табиатни муҳофаза қилиш; табиатдан оқилона фойдаланишнинг иқтисодий асослари; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш техника ва технологиялари; экологик ҳуқук асослари ва касбий масъулият; Атроф-муҳит соҳасида халқаро алоқалар [2.17.] каби экологик билимларнинг берилиши уларга амалий фаолияти жараёнида керак бўлади. Шуни қайд этиш керакки, кўп ҳолларда ўқувчиларда экологик маданиятнинг етарли даражада шаклланмаганлиги аслида олий ўқув юртлари битирувчиларининг экологик билимлари пастлиги билан изоҳланади.

Барча фанлар қатори мусиқа маданияти ўқув фани ҳам умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган ўқув фанлари, жумладан адабиёт, тасвирий санъат, жисмоний тарбия, меҳнат, тарих ва бошқа фанлар билан ўзаро чамбарчас боғлаб ўтилгандагина ўзининг самарали натижаларини бериши аниқ. Албатта, барча ўқув фанлари қатори мусиқий таълимда ҳам ДТС жорий этилиши, унда миллий мусиқа меросимиздан тўлақонли фойдаланиш имконининг мавжудлиги қувонарли ҳолдир.

 Ҳозирги кунда таълим соҳасида ноаъанавий дарсларнинг ташкил этилиши самарали натижаларга олиб келмоқда. Баркамол авлод тарбиясида эса оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигидаги ноанъанавий дарсларнинг йўлга қўйилиши ҳозирги кун талабларидан биридир. Қуйида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг куй-қўшиқлар воситасида экологик таълим бериш борасидаги касбий малакаларини шакллантиришда тажриба-синов тариқасида ҳамкорликда ташкил этилган ноанъанавий экодарс хусусида ўз фикрларимизни баён этамиз: Қарши давлат университети “Мусиқа таълими”кафедраси, Қарши шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактаби, Самарқанд маҳалласи билан ҳамкорликда маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи 4-умумий ўрта таълим мактабининг 3-синф ўқувчилари билан мусиқа фани бўйича экодарс ташкил этилди. 4-умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа ўқитувчиси Б.Севаров, меҳнат таълими фани ўқитувчиси К.Убайдуллаева, Самарқанд кўчаси 1-уйда яшовчи 40-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси С.Эшнаева, Қарши давлат университети мусиқа таълим йўналиши 4-курс талабалари Жумаева Ҳ, Анварова А., Д.Назировлар томонидан ҳамкорликларида ташкил этилган мусиқий экодарс ўқувчилар қалбида бир умрга муҳрланди. Чунки, ўқувчилар экодарс давомида маҳалла гўзари атрофига турли манзарали гул кўчатларини ўтқаздилар, сув ариқ йўлларини тозалаб, дарахтларни парваришлашни ўргандилар. Ҳар бир иш оралиғида эса ўқувчиларга мусиқа ва қўшиқ ҳамроҳ бўлди. Ўқувчилар И.Муслим шеъри, Ик. Акбаров мусиқаси “Гул терамиз”, К.Раҳим шеъри, Ик.Акбаров мусиқаси “Баҳор”, П.Мўмин шеъри, Д.Зокиров мусиқаси “Бинафша қўшиғи”, Н.Нарзуллаев шеъри, Ҳ.Раҳимов мусиқаси “Мен ғунчаман”, Ё.Хўжаев шеъри, Л.Муждабоева мусиқаси “Наврўз келди” каби кўплаб қўшиқларни севиб ижро қилишди.

Мен – ғунчаман.

Н.Нарзуллаев шеъри, Ҳ. Раҳимов мусиқаси

Мен – ғунчаман, баҳор бўлгим келади,

Мен – шабнамман, наҳор бўлгим келади.

Мен – зарраман, олам бўлгим келади,

Мен – боламан, одам бўлгим келади.

Нақорат:

Юртлар кўпдир бир-биридан зиёда,

Ўзбекистон –гўзал диёр дунёда.

Ҳур ўлкамда бахтли яшаш –тилагим,

Истиқлолни қутлар жажжи юрагим.[4.59.]

Мусиқа таълимида бундай мавзудаги ашула ва қўшиқлар жуда кўп. Бўлажак ўқитувчилар ижро қилинган куй қўшиқларнинг тарбиявий жиҳатлари ҳақида ўқувчиларга маълумот беришди. Меҳнатсевар, жонкуяр, меҳмондўст ўзбек халқининг экологик маданияти кўплаб халқ мақолларида ҳам ўз ифодасини топганлиги, масалан: “Мевасиз боғ бўлмас, меҳнатсиз тўқ бўлмас”, “Ҳосил яхши бўлмаса, ҳаводан кўрма”, “Ариқ қазимасанг, сув бўлмас” кабилар С.Эшнаева томонидан айтиб ўтилди.

Ўқувчиларнинг экологик билимлари “Сен табиат бағрида бўлганингда ўзингни қандай тутасан?”, “Атроф муҳит, табиат гўзаллигини қандай асараш лозим?” мазмунидаги саволлар бериш орқали мустаҳкамланди.

Ўз навбатида шуни таъкидлаш лозим-ки, бундай ноанъанавий дарслар орқали ўқувчилар табиат неъматларини қадрлаш лозимлиги тушуниб етишади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бўлажак мусиқа ўқитувчиларини мусиқа дарслари орқали экологик тарбия беришга тайёрлашда оила, маҳалла ҳамкорлигидаги ноанъанавий дарслар муҳим ўрин тутади.

 

Фойдаланилган адабиётлар

 

1.                  1.Ўзбекистон экологик ҳаракати дастури Т.: 2007 йил 3-бет

2.                  Ўзбекистон Давлат Стандарти 5111100 - Мусиқа таълими йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган талаблар Т.: 2013 йил 29- бет

3.                  Ҳ.Нурматов, Н.Норхўжаев Мусиқа 3-синф учун дарслик Ғ.Ғулом н.м.и.у.Т.: 2007 йил 106 б

4.                  Ҳ.Нурматов, Н.Норхўжаев А.Мирраҳимов Мусиқа 2-синф учун дарслик Ғ.Ғулом н.м.и.у.Т.: 2005 йил 127 б

5.                  Шодиметов Ю.Ш. Ижтимоий экологияга кириш. 1-қисм.-Т.:Ўқитувчи, 1994.-140 б.

 

Поступила в редакцию 26.03.2015 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.