ISSN 1991-3087

Свидетельство о регистрации СМИ: ПИ № ФС77-24978 от 05.07.2006 г.

ISSN 1991-3087

Подписной индекс №42457

Периодичность - 1 раз в месяц.

Вид обложки

Адрес редакции: 305008, г.Курск, Бурцевский проезд, д.7.

Тел.: 8-910-740-44-28

E-mail: jurnal@jurnal.org

Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

Использование песен в формировании экологической культуры учащихся

 

Халилов Фахриддин Нуритдинович,

доктор педагогических наук, профессор,

Кодирова Кибриё Мухиддин кизи,

студентка.

Ташкентский государственный педагогический университет, Узбекистан.

 

Ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантиришда қўшиқлардан фойдаланиш

 

Халилов Фахриддин Нуритдинович,

ТДПУ профессор, педагогика фанлари доктори,

Қодирова Кибриё Мухиддин қизи,

Қарши ДУ Мусиқа таълими йўналиши талабаси.

 

Фан-техника бугунги кунда жадал суръатларда ривожланиб бормоқда, лекин, инсон билан табиат ўртасидаги табиий мувозанат бузилаётганлиги оқибатида атроф муҳитга билиб-билмай жиддий зиён етказилмоқда. Ўз навбатида келажак авлодларга она табиатни гўзал ва табиийлигича етказиш бугунги кунда ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз ҳисобланади.

Биз биламизки, мусиқа воситасида экологик таълим-тарбия бериш дарс ва синфдан ташқари ишлар жараёнида амалга оширилади. Умумий ўрта таълим мактаблари мусиқа маданияти дарслари жараёнида ўқувчилар турли воситалар орқали табиатни асрашга ўргатилади. Қўшиқ ўргатиш, байрам тадбирлари воситасида уларга табиатга оид билимлар бериб борилса, синфдан ташқари табиат қўйнидаги фаолият жараёнида эса ўқувчиларнинг ўзлари табиатни асраш, гулларни парваришлаш ишларида бевосита қатнашадилар. Бу ишлар ўзаро бир-бирини тўлдиради ва ҳар иккисининг узвийлиги кўзланган мақсадга эришиш имконини беради.

Шу мақсадда, мусиқа дарсликларида мавжуд ўқувчиларни экологик маданиятини шакллантиришга мўлжалланган асарларни таҳлил қилдик. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2-синф мусиқа дарслигида ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантиришга мўлжалланган асарлар бир қатор. Аммо, ушбу асарлар ўқувчиларда табиатга, ундаги мавжудодларга меҳр-муҳаббатини қай даражада ўстиради?

Албатта, бу мусиқа ўқитувчисининг касбий маҳоратига боғлиқ. “Мусиқа ўқитувчилари томонидан дарслар жараёнида ўқувчиларда қуйидаги ижобий хислатларни шакллантириши лозим: табиатга ҳурмат ва эътибор билан қараш; табиатга нисбатан яхши урф-одатларни, удумларни қадрлаш... боғ-у роғлар, гулзорлар ташкил қилиш, табиатдан онгли ва оқилона равишда фойдаланиш ва бошқалар.” [1,с.90.] Ўқитувчилар улардан таълим жараёнида фойдаланса айни муддао бўлади. Шундай асарлар сарасига кирувчи М.Қўчқоров шеъри, Ж.Нажмиддинов мусиқаси билан айтиладиган “Болалар ва ғозлар”, Ҳ. Муҳаммад шеъри, Т.Тошматов мусиқаси “Айиқполвонлар боғчаси”, Т.Илғомов шеъри, Ф.Назаров мусиқаси “Пахтаой” каби асарларни мисол қилиб ўтишимиз мумкин.

Ўзбек халқ қўшиқларидан “Чамандагул”, И.Муслим шеъри, Ик.Акбаров мусиқаси “Гул терамиз” каби асарлар эса ўқувчиларнинг гулларга нисбатан бўлган меҳр-мухаббатини ошириб гулларни парвариш қилишга ўргатади:

Қиш кетиб, баҳор келди,

Гул-лолалар терамиз.

Қўзилар чопиб елди,

Барра ўтлар берамиз.

Гулни танлаб оламиз,

Мактабга келтирамиз.

Тувакларга ўтқазиб,

Биз парвариш қиламиз! [2,с.83.]

Асарни мазмунидан кўриниб турибдики, ўқувчилар гулларни севишга, уни парвариш қилишга ўргатилмоқда.

Ш. Саъдулла шеъри, Б.Гиенко мусиқаси билан айтиладиган “Чумчуқча”, Ҳ. Орифжонов шеъри, Н.Норхўжаев мусиқаси билан айтиладиган “Ҳаккалар” қўшиқлари орқали эса ўқувчиларнинг қушлар билан ўзаро айтишув тарзида бир-бири билан сўҳбат қуради.

3-синф мусиқа дарслигидаги ўқувчиларга экологик таълим-тарбия беришга мўлжалланган асарларга: “Қўзичоқ” Й. Сулаймон шеъри, Р.Абдуллаев мусиқаси, “Какку” Тўлқин шеъри, Иброҳим Ҳамроев мусиқаси, “Бинафша қўшиғи” П.Мўмин шеъри, Д.Зокиров мусиқаси, “Ялпиз” Қамбар ота шеъри, Лайло Муждабоева мусиқаси, “Қўзиларим” Олим Қўчқорбоев шеъри, Ф.Назаров мусиқаси, Тўлқин шеъри, Иброҳим Ҳамроев мусиқаси билан айтиладиган “Какку” асарларини мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин.

Айниқса, “Какку” асари ўрганиш орқали болаларда ушбу қушга нисбатан меҳр-муҳаббати янада ортади.

Менинг севикли қушим,

Тутаман кафтимда сув,

Сенга шўх қўшиғим.

Какку, каккужон, какку!

4-синф мусиқа дарслигида ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантиришга мўлжалланган қўшиқлардан П.Мўмин шеъри, Н.Норхўжаев мусиқаси “Гуллар маним кулганим” асаридир.

Бўлсин дея эл чаман,

Боғимга гул экаман.

Кулган бахту ёшлигим,

Гулшанимга эркаман.

Гулшаним, ҳо, гулшаним, Гуллар маним кулганим.

“Булбулча” М.Қўшоқов шеъри, М. Насимов мусиқаси.

Бола:  -Ўзинг кичкина

Овозинг яхши,

Қани, булбулчам,

Бир сайраб берчи.

Булбул: -Майли, ўртоқжон,

Майли, сайрайман.

Кўм-кўк боғингда

Учиб яйрайман.

Бола:  -Ширин булбулчам

Куйлайвер чақ-чақ.

Тинглаб қўшиғинг

Диллар хушчақчақ.

Булбул: -Меҳнат қилибсан,

Экибсан гуллар.

Гулни севамиз,

Бизлар булбуллар. [3,с.98.]

Мана шу дарслар воситасида болалар ҳар тамонлама баркамол шахс сифатида ривожланади, яхшилик ва ёмонлик тушунчаларини мазмун моҳиятини англаб етишади.

Ўқитувчи ўқувчиларга оғзаки саволлар бериш орқали уларнинг экология ҳақидаги тушунчаларини аниқлаши мумкин. Саволлар қуйидаги мазмунда бўлиши мумкин:

1.                  Табиатни асраш деганда нимани тушунасиз ?

2.                  Экология ва табиат ўртасида фарқ мавжудми?

3.                  Атроф олам сўзи қандай маънони англатади?

4.                  Ўзбекистоннинг табиатини асараш йўллари.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мусиқа дарслари ўқувчиларга экологик таълим-тарбия беришда қўшиқлар муҳим ўрин тутади. Чунки, мусиқа маданияти дарсларида ўқувчилар атрофимиздаги оламни унинг гўзаллигини товушлар, мусиқа орқали англаб етади.

 

Фойдаланилган адабиётлар

 

1.                  Муродов М.К. Мусиқа воситасида ўқувчиларга экологик билимлар бериш / Журнал научных публикации аспирантов и докторантов/ №4 2015.

2.                  Мусиқа. 2-синф учун дарслик. Т.: Ғ.Ғулом, 2003. 128-б.

3.                  Мусиқа. 4-синф/ Дарслик. Т.: Ғ.Ғулом нашриёти. 2008 йил. 143-б.

 

Поступила в редакцию 14.11.2015 г.

2006-2017 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.