ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Применение интерактивных методов на уроках природоведения

 

Ярманова Юлдуз Буриевна,

преподаватель кафедры методики дошкольного и начального образования Каршинского государственного университета.

 

Табиатшунослик дарсларида интерфаол методлардан фойдаланиш

 

Ярманова Юлдуз Буриевна,

Қарши ДУ Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси.

 

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, таълим соҳасига тубдан ўзгаришлар амалга оширилди. Таълим жараёнига ўқитувчига қўйилган талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Бунда эса инновацион технологиялар, ахборот технологияларнинг ўрни жуда муҳимдир. Инновацион технологияларни дарсга қўллаш ўқувчиларни эгалланаётган билимларни мустақил қўллай олиш, мустақил фикрлаш, ўз фикрини эркин баён этиш кўникмасини шаклантиради.

Ўқув-тарбиявий жараёнда интерфаол услубларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Инновация - (инглизча) – янгилик, янгилик кититиш маъноларини билдиради. Интерфаол (“интер”- бу ўзаро, “аcк”-ҳаракат қилмоқ) – ўзаро ҳаракат қилиш (ёки ким биландир суҳбатда, мулоқотда бўлиш) ни англатади. Интерактив усулларнинг ижобий томони шундан иборатки, ўқувчилар бир-бирларини ўрганишларига йўналтирилган таълимдир.

Интерактив усуллардан мажбуран фойдаланиш мумкин эмас. Фойдаланиш жараёнида уларни янада ривожлантириб, жадаллаштириш лозим. Интерактив усулларнинг барчасида ҳам ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти ўртасидаги ҳамкорлик, ўқувчининг таълим жараёнидаги фаол ҳаракати кўзда тутилади. Тушунчаларни текширишда ўқитувчи турли интерактив методлар (“Бумеранг”, “Чархпалак”, “Ақл чархи” ва бошқалар) дан фойдаланиши мумкин.

Бошланғич синф табиатшунослик дарсларининг мақсади – ўқувчиларни теварак –атрофдаги табиат билан таништириш, унда олам тузилиши ва табиат ҳодисалари ҳақидаги бошланғич тасаввурларни ҳосил қилиш, илмий дунёқараш куртакларини шакллантириш, табиатга муҳаббат уйғотиш ва ундан оқилона фойдаланишни ўргатиш лозим.

Ўқувчиларда табиат ҳақидаги билимларни шакллантиришда табиатшунослик фанининг ўрни жуда муҳим ҳисобланади. Фанни ўқитиш жараёнида бутун Ер юзини, табиат ва ундаги барча унсурларни асраб-авайлаш ўргатилади. Ўқувчиларга табиат ва жамият ҳаётини кўп ёқлама билиш, ҳодисаларни тушуниш ва атроф-муҳитга муносабатни шакллантиришда педагогларнинг табиатшунослик дарсларини қандай ташкил этишларига боғлиқ. Табиатшунослик дарсларини саёҳатлар асосида, “Кундалик кузатиш дафтарлари”ни йўлга қўйиш асосида яна ҳам қизиқарли ташкил этиш мумкин. Бундан ташқари табиатшунослик дарсларида кўргазмалик ва интерфаол методлардан фойдаланиш жуда муҳим ҳисобланади. Кўргазмалилик методи орқали ўқувчилар жонли мушоҳада этадилар, интерфаол методлар эса дарснинг янада самарали бўлишига олиб келади. Ушбу методлардан намуналар келтирамиз.

“АҚЛ ЧАРХИ” интерфаол усулида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятлари ривожланади, нутқ равонлашади, тез ва тўғри жавоб бериш малакаси шаклланади.

Бу ўйинда икки ёки учта ўқувчидан иборат гуруҳчалар иштирок этади. Биринчи ўқувчи мавзуга доир терминлардан бирини айтади. Иккинчи ўқувчи биринчи ўқувчи айтган терминни қайтаради ва ўзи ҳам битта термин айтади. Учинчи ўқувчи аввалги иккита терминни қайтаради ва битта термин қўшиб айтади. Яна биринчи ўқувчига навбат келади, у ҳам аввалги учта терминни қайтаради ва ўзи битта термин қўшиб айтади. Қайси ўқувчи адашиб кетса ёки айтилган терминлардан қайтариб айтса ўйиндан чиқади. Шу тариқа ўқувчилар гуруҳи давом этади. Бу ўйинни ташкил этишда мақсад аниқ бўлиши ва ўқувчиларнинг қайси билим, кўникма ва малакаларни эгаллашларига эътибор қаратилиши муҳим.

Табиатшунослил дарсида қуйидагича қўллаш мумкин:

“ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАР” мавзусига оид:

1-ўқувчи: тулки

2-ўқувчи: тулки- бўри

3-ўқувчи: тулки-бўри-шер

4-ўқувчи: тулки-бўри-шер-арслон

5-ўқувчи: тулки-бўри-шер-арслон

6-ўқувчи: тулки-бўри-шер-арслон- фил   

7-ўқувчи: тулки-бўри-шер-арслон-фил- айиқ

8-ўқувчи: тулки-бўри-шер-арслон-фил- айиқ- кийик

“УЙ ҲАЙВОНЛАРИ ВА УЙ ПАРРАНДАЛАРИ” мавзусига оид:

1-ўқувчи: сигир

2-ўқувчи: сигир-товуқ

3-ўқувчи: сигир-товуқ- эчки

4-ўқувчи: сигир-товуқ- эчки- курка

5-ўқувчи: сигир-товуқ- эчки –курка- қўй

6-ўқувчи: сигир-товуқ- эчки –курка- қўй- ўрдак

7-ўқувчи: сигир-товуқ- эчки –курка- қўй-ўрдак – ғоз

8-ўқувчи: сигир-товуқ- эчки –курка- қўй-ўрдак-ғоз- хўроз

9-ўқувчи: сигир-товуқ- эчки –курка- қўй-ўрдак-ғоз- хўроз- бузоқ

“ЧАРХПАЛАК” интерфаол усулида табиатшунослик дарсларини қизиқарли ташкил этишимиз мумкин.

 

Расмлар

Мевалар

Ёввойи

ҳайвонлари

Уй

ҳайвонлари

Уй

паррандалари

Ҳашоратлар

2

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

4

 

 

 

 

 

5

 

 

 

 

 

6

 

 

 

 

 

7

 

 

 

 

 

8

 

 

 

 

 

9

 

 

 

 

 

10

 

 

 

 

 

11

 

 

 

 

 

 

“МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР” мавзусини ўрганишга оид:

 

Мевалар

Сабзавотлар

1

 

 

2

 

 

3

 

 

4

 

 

 

 

 

5

 

 

 

 

6

 

 

7

 

 

8

 

 

 

 

 

9

 

 

 

Ўқувчиларни гуруҳларга бўлган ҳолда тарқатма материалларни фойдаланиш ёки ҳар бир ўқувчининг билимини аниқлаш учун алоҳида –алоҳида тарқатиш мумкин. Ушбу методлардан умумлаштириш, такрорлаш ёки мустаҳкамлаш дарсларида кенг қўллаш мумкин.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 

1.                  Педагогика / проф. М.Х.Тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида.- Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти” нашриёти, 2010,- 400 б.

2.                  Мавлонова Р. ва бошқалар. Педагогика Т.: Ўқитувчи. 2010 й. 254-263 б.

3.                  Педагогик маҳорат. Ўқув – методик қўлланма. ТДПУ.Т., 2005.

4.                  Ғаффорова Т. Бошланғич таълимда замонавий технологиялар. Т. 2008.

5.                  Баҳромов А. Табиатшунослик Умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синфи учун дарслик. Т.: Шарқ. 2013.

 

Поступила в редакцию 04.12.2015 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.