ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Психологические особенности профессиональной подготовки современного учителя начальных классов

 

Максадова Мехринисо Сайхановна,

кандидат психологических наук, старший преподаватель кафедры психологии Каршинского государственного университета, Узбекистан.

 

Ключевые слова: психология учителя, профессиональная подготовка, профессиональная направленность, уровень подготовки, индивидуальность учителя начальных классов, деятельность преподавателя, профессиональная адаптация, психологические особенности, профессиональный установки, профессиональное развитие.

 

Ҳозирги замон бошланғич синф ўқитувчиси касбий тайёргарлигини тадқиқ этишнинг ўзига хос психологик хусусиятлари

 

Мақсадова Мехринисо Сайхоновна.

Психология фанлари номзоди, Қарши Давлат Университети

Ўзбекистон

 

Таянч сўзлар: ўқитувчи психологияси, касбий тайёргарлик, касбий йўналганлик, тайёргарлик босқичи, бошланғич синф ўқитувчиси шахси, ўқитувчи фаолияти, касбий мослашув, психологик хусусиятлар, касбий установкалар, касбий шаклланиш.

 

Президентимиз И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида сўзлаган нутқида (1997 йил 29 август) “Ваҳоланки, боланинг дунёқараши, диди, салоҳияти шаклланадиган бошланғич синфларга энг етук, энг тажрибали мураббийлар биркитиб қўйилишини оддий мантиқнинг ўзи талаб этади” деб алоҳида таъкидлагандилар. Шунга кўра таълим жараёнида ўқитувчи билан ўқувчиларнинг ҳамкорлик фаолиятига хос онгли интизомни ташкил этишгина, ўқувчининг билим эгаллаш ва мустақил фикрлашга ўргатиш муҳитини янада такомиллашуви ва юксалишига олиб келади.

Бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари, талабаларнинг касбий тайёргарлиги муаммосини чуқурроқ психологик моҳияти ва сабабларини очиш мақсадида ишончли натижалар беришга даъвогарлик қилувчи психологик тадқиқот методикаларини татбиқ этишни лозим топдик. Бунинг учун дастлаб рус олими И.М.Кондаковнинг (Б.Р.Қодиров модификация қилган) “Касбий установкаларни аниқлаш” методикасини қўлладик. Ушбу методикани татбиқ этишнинг замирида шахс фаолиятини олдиндан тайёрлаш ва уни режалаштириш юқори натижаларга олиб келиши ҳисобга олинган. Чунки, касбий фаолият учун ёки касб танлаш жараёнида ҳар бир ўсмир ёки ўспирин етарлича қарор қабул қила олиши лозим. Қарор қабул қилиш учун эса етарлича тажриба, билим, кўникма ва малакалар жамланган бўлиши зарур. Шу боис, касб ва мутахассисликни тўғри танлашда талабаларнинг касбий установкаларига эътибор бериш лозим деб ҳисобладик.

Методика беш йўналишдаги установкалар бўйича маълумотлар олиш имкониятига эга. Биз касбий установкаларни аниқлаш методикаси бўйича талабаларда ўтказилган тадқиқот натижаларини уларнинг ҳар бир кўрсаткичлари бўйича ҳамда касбий йўналишларига кўра таҳлил этишга ҳаракат қилдик, натижалар 1-жадвалда келтирилган. Методика ўзида бешта омилни, яъни шахснинг касбий йўналишидаги қатъиятсизликни, касб танлашда рационаллик-теранликни, бўлажак касбнинг истиқболига нисбатан оптимистик муносабатни, касб танлашда ўз имкониятларини баҳолашни ва касб танлашнинг бошқаларга боғлиқлигини белгиловчи установкаларни жамлаган. Биз методика хусусиятидан шуни биламизки, ушбу омиллар талабаларнинг мутахассис сифатида шаклланишида ички тайёргарлик жиҳатларини тасвирлайди. Тадқиқот натижасига кўра, турли ҳудудлардаги университет талабалари бир хил мутахассислик учун касбий тайёргарлигидан қатъи назар касбий таълим жараёни тайёргарликлари натижаларида маълум тафовутлар борлигини гувоҳи бўлдик. Қатъиятсизлик установкаси талабаларнинг касбий камолот учун тўла тасаввурга, аниқ режага, мезонга эга эмаслик, ўзига бироз ишонмаслик, қарор қабул қилолмаслик ва шахс сифатида хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштира олмаслигини характерлайди.

Ушбу установка натижалари талабаларнинг қатъиятсизлигини изоҳлаганлиги боис, тадқиқот кўрсаткичларида (университетлар талабалари кесимида) ўзаро фарқлар мавжудлиги намоён бўлди. 13,45±0,82 (ҚаршиДУ), 16,31±0,95 (БухДУ), 15,07±0,37 (СамДУ), 14.94±0,71 (умумий ўртача). Бу эса талабаларнинг касб танлашга йўналганлиги, уларнинг касб танлашига сабаб бўлувчи омилларнинг турлича эканлигининг оқибатидир.

 

1-жадвал.

Талабаларнинг касбий установкаларини тадқиқ этиш натижалари.

ОТМ

Установкалар

ҚаршиДУ

БухДУ

СамДУ

Ўртача

Х

m

Х

m

Х

m

Х

m

Қатъиятсизлик

13,45

0,82

16,31

0,95

15,07

0,37

14,94

0,71

Рационаллик

26,34

0,21

25,12

0,42

26,47

0,51

25,97

0,38

Оптимистик муносабат

28,13

0,62

27,33

0,31

29,56

0,84

28,34

0,59

Ўз имкониятларини юқори баҳолаш

27,23

0,81

27,58

0,56

26,28

0,50

27,06

0,46

Бошқаларга боғлиқлик

29,11

0,68

23,45

0,47

24,25

0,55

25,60

0,56

Изоҳ: Х-ўртача арифметик қиймат, m-стандарт оғиш.

 

Айни ҳолатда талабалар ўзлари танлаган касбларга нисбатан “қатъиятсизлик”нинг оралиқ даражасини намоён қилдилар. Бу ҳолат, талабаларнинг мутахассисликни эгаллашларида муайян ишончсизлик ҳукм сураётганлигини билдиради. Натижалар талабаларнинг ўз касблари юзасидан етарлича тасаввурга эга эмасликлари, ҳали тўлиқ касбий фаолият талабларини англамаганликлари, журъатсизлик ва аниқ мақсадлар қўйишда қийинчиликка учраши эҳтимоли борлигини билдиради. Шунингдек, талабаларнинг “рационаллик” установкаси бўйича натижалари ўртачадан баланд кўрсаткичларни намоён этди. Уларга 26,34±0,21 (ҚаршиДУ), 25,12±0,42 (БухДУ), 26,47±0,51 (СамДУ), 25.97±0,38 (умумий ўртача) чегарасидаги миқдорий кўрсаткичлар хос экан. Бу натижалар биринчи установкадагидек, бир хил оралиқдаги қийматларни ифодалади. Талабалар тўплаган натижалар уларнинг касб танлашида атрофдагиларнинг таъсири, ҳис-туйғуси ва кечинмаларига таянганликларини намоён этади.

Учинчи – “оптимистик муносабат” деб номланувчи установка бўйича қийматларни баҳолаш анчагина ғайритабиий ҳамда психик қувватнинг таъсири остида гавдаланганлигини кўрсатади. “Оптимистик муносабат” установкасига касбнинг келажагини кўра олиш, ютуқларга ишонч билан қараш, ютуқлардан қувониш, турли хил тўсиқларни бартараф этишга қарор қилиш хусусиятлари хос экан. Мутахассисликлар бўйича талабалар олдинги иккала установкаларга қараганда, анча юқори кўрсаткичларни қайд этдилар: 28,13±0,62 (ҚарДУ), 27,33±0,31 (БухДУ), 29,56±0,84 (СамДУ), 28,34±0,59 (умумий ўртача қиймат). Бундан кўринадики, касбий таълим жараёнида талабаларга оптимистик руҳнинг, яъни ишончнинг мавжудлиги уларнинг мутахассис сифатида шаклланишига ижобий таъсир этиб, тушкунликка тушишларига ўрин қолдирмайди. Психологик нуқтаи назардан талабаларда “оптимистик” муносабат ва дунёқарашни шакллантиришни ҳам индивидуал хусусиятлар, ҳам шахсий фазилат жиҳатидан ижобий баҳоласа бўлади. Касбий тайёргарлик жараёнида талабада оптимистик муносабатни унинг касбий-шахсий сифатларини уйғунлаштириб камол топтириш ўқитувчи учун зарурий билим, кўникма ва малакаларни тез ҳамда осонроқ шакллантириш имконини беради. Унинг орзусидаги идеални реалликка, кундалик турмуш тарзига мувофиқлаштиришга тўғри келади. Талабаларнинг касб эгаллашларида фақат оптимистик муносабат ёки касбий идеалларни ўзи етарли эмаслигини, бинобарин, касбий мослик ҳамда камолот учун сабр-тоқат билан ўқиб-ўрганиш, тинимсиз изланиш, мукаммал билим эгаллаш ҳамда доимо шижоатли бўлишликни англашлари муҳимдир.

Талабаларнинг “Касб танлашда ўз имкониятларини юқори баҳолаш” установкасининг психологик таҳлили шуни кўрсатадики, шахснинг касблар оламида ўз кучига ортиқча ишонч, ҳиссий таассуротлар остида ҳар хил шароитларга эътибор қилмасдан, шахсий имкониятларини юқори баҳолаши билан изоҳланади. Ушбу йўналишдаги фаолият кўрсаткичларини доимо ҳам ижобий деб бўлмайди. Олинган натижаларда синалувчилар “ўз имкониятларини юқори баҳолашда” ҳам ўзларини анча кўтаринки кайфиятда тутганликларига гувоҳ бўлиш мумкин. Улар ушбу установка қийматлари бўйича ҳам анъанавий ҳолатни такрорлаганлар. Улардаги 27,23±0,81 (ҚарДУ), 27,58±0,56 (БухДУ), 26,28±0,50 (СамДУ), 27,06±0,46 (умумий ўртача қиймат) миқдори ўртачадан юқори натижа бўлиб, устунлар бўйича юқори қийматга даъвогарликни кўрсатмоқда. Натижаларнинг бундай тус олиши талабаларда рефлексиянинг ҳам етарлича шаклланганлиги, ўзини ўзи ёқтириш ва ижтимоий ҳамкорлик туйғусини камол топтиришга зарурат мавжудлиги, ортиқча оптимистлик ва идеаллар етакчи тасаввур тимсолига айланишига асос борлигини кўрсатади. Айрим ҳолатларда фаолиятни ўзга кишилар билан боғлаб қўйиш ишончсизлик, имкониятларни баҳолашда иккиланиш, мустақилликнинг етишмаслиги ва эмоционал таъсирчанлик намоён бўлди. Бундай ҳолат талабаларнинг “бошқаларга боғлиқлик” установкасида ўз аксини топди: 29,11±0,68 (ҚарДУ), 23,45±0,47 (БухДУ), 24,25±0,55 (СамДУ), 25.60±0,56 (умумий ўртача қиймат). Аммо талабаларнинг олий таълим жараёнининг асосий шартларидан бири – мустақил таълим олишга йўналтирилганлиги боис, уларда таълим жараёнининг дастлабки босқичидаёқ ўзгаларга боғлиқлиги секин-асталик билан мустақилликка йўналтирилган фаолиятга ўсиб ўтишидан далолат беради. Касбий установкалар талабанинг касбий камолот босқичларига қараб ҳам ўзгариб боришини таълим жараёнидаги ўқитувчилар эътиборга олишлари муҳим. Чунки, бу установкалар мутахассис сифатида тайёргарлик ҳолатини белгилаб беради. Худди шу сабабдан талабаларнинг ўз фаолиятини онгли равишда ва тўғри ташкил эта олишлари кўзда тутилган натижаларга осон эришишларига ёрдам беради. Касбий установкалар орасидаги корреляцион муносабатларда фақат ишончлиликка эга бўлган ва манфий кўрсаткич коэффициентлари етакчилик қилди (2-жадвал).

 

2-жадвал.

Касбий установкалар орасидаги корреляция коэффициентлари.

Установкалар

Қатъият-сизлик

Рационал-лик

Оптимистик муносабат

Ўз имконият-

ларини юқори баҳолаш

Бошқаларга боғлиқлик

Қатъиятсизлик

1

-0,225*

-0,378*

-0,471**

0,243*

Рационаллик

 

1

-0,071

0,321*

-0,362*

Оптимистик муносабат

 

 

1

0,111

-0,247*

Ўз имкониятлари-

ни юқори баҳолаш

 

 

 

1

-0,481**

Бошқаларга боғлиқлик

 

 

 

 

1

*p<0,05, **p<0,001.

 

Ушбу корреляцион таҳлил фикрларимизга янада аниқлик киритади, масаланинг ечимини топишга ва илмий хулосалар чиқаришга асос бўлиб хизмат қилди, деб ўйлаймиз.

Талабаларнинг касбий установкаларидаги “қатъиятсизлик” қолган установкалар билан манфий муносабатли корреляция коэффициентларини ҳосил қилди (“рационаллик” (r=-0,225, p<0,05), оптимистик муносабат (r=-0,378, p<0,01), ўз имкониятларини юқори баҳолаш (r=-0,471, p<0,01). Натижалардан шу нарсани илғаш мумкинки, агар талабада “қатъиятсизлик” ортса, унда таълим жараёнини, ўз касбий шаклланишини онгли, аниқ режалаштириш ҳамда амалга ошириш, фаолият натижаларига ва келажакка умид ва ишонч билан қараш сусайиб боради, оқибатда уларда ўз имкониятларини тўғри баҳолай олмаслик ва нотўғри хулосаларга келиш ҳолатлари кузатилади. Талабаларда касб танлаш жараёнида худди шундай ҳолатлар учраганлиги боис, ушбу натижаларни таҳлил этишга тўғри келади.

“Рационаллик” установкаси эса “ўз имкониятларини юқори баҳолаш” (r=-0,321, p<0,05), “бошқаларга боғлиқлик” (r=-0,362, p<0,05) билан манфий хусусиятли, аммо ишончли коэффициентлар ҳосил қилган. Бу талабаларда “касб танлашда рационал” бўлишлари уларнинг ўз имкониятларини ҳаққоний ва ишончли баҳолаши, имкониятларига ортиқча урғу бермаслигидан, улардаги тобелик ва мустақил фикрга эга эмасликдан холи бўлишга олиб келиши мумкинлигини кўрсатади. Бу эса уларнинг касб танлашда ўз имкониятларини ҳисобга олмаганликлари, юзакичиликка йўл қўйганликлари, атрофдагиларнинг таъсирида иш тутганликлари ва мустақил қарор қабул қилмаганликлари натижаси эканлигини билдиради.

“Оптимистик муносабат” установкалари “бошқаларга боғлиқлик” установкаси билан манфий характерли, аммо ишончлилик даражасига эга коэффициентга эга бўлди (r=-0,247, p<0,05). Кўрсаткич олинган маълумотнинг ишончлилиги оддий кузатишлардан чиқариладиган хулосаларга мос келаётганлигига ишора қилади. Чунки, касбнинг истиқболини кўра билган, ўз имкониятлари ва шарт-шароитларга ишонч билан қарайдиган шахс, шубҳасиз, бошқаларга тобе бўлиб қолмайди, балки касб танлашда ўзининг мустақил фикри ва қарори эга бўлади. Аксинча бўлса, яъни “бошқаларга тобеликнинг” ортиши эса шахснинг оптимистик руҳдан холи бўлишига олиб келди. Шу билан бирга, бугунги кунда талабаларнинг касб танлаши ва касбларига номуносибликларнинг учраши, шаклланишдаги сусткашликлар уни танлаш жараёнидаги касбий установкалар ва шахснинг қадриятлари ўртасидаги муносабатларнинг уйғун эмаслигидан далолат беради.

Талабаларнинг касбий шаклланишида мотивлар билан установкалар орасида боғлиқлик масаласи қайсидир маънода етакчи ўрин эгаллайди. Мотивлар касбга йўналтирувчи куч ҳисобланса, касбий установкалар эса касбнинг аниқ ва тўғри танлангани, шахснинг касбга идентификациялашганлиги ва бошқа жиҳатлари юзасидан қарорлар қабул қилишга хизмат қилади.

Касбий шаклланиш учун муҳим бўлган икки жиҳат орасидаги корреляцион таҳлил натижалари 3-жадвалда акс эттирилган.

 

3-жадвал.

Касбий установкалар билан шахснинг назорат механизмлари орасидаги корреляция коэффиценти.

Установкалар

Экстернал назорат

Интернал назорат

Қатъиятсизлик.

-0,112

0,096

Рационаллик

-0,135

0,025

Оптимистик муносабат

-0,039

0,362*

Ўзига ишонганлик

-0,311*

0,348*

Бошқаларга боғлиқлик

0,009

-0,011

*p<0,05.

 

Шахснинг мураккаб шароитларда фаолиятини ташкил этиши ва бошқариши унинг эмоционал-иродавий жиҳатларига, хатти-ҳаракатларини тўғри бошқара олиши ва хулқ-атворини мақсадга мувофиқ йўналтириши талабанинг субъектив назорати билан узвий боғлиқдир. Ушбу натижалар ҳам муҳим бўлиб, талабаларнинг касбий установкалари билан субъектив имкониятлари орасида боғлиқлик мавжудлигини ифодалай олмаяпти.

Талабаларнинг касбий установкаларидан “Ўзига ишонганлик”, “экстернал назорат” (r=-0,311, p<0,05) ва “интернал назорат” эса (r=0,348, p<0,05) корреляцион муносабатлар ҳосил қилган. Улардаги экстернал локус назоратнинг шаклланганлик ҳолати, уларнинг ўзига нисбатан ишончни сусайтириши мумкинлиги, ўз имкониятларини тўғри баҳолай олмасликларидан далолат берса, “ўзига ишонч” установкаси билан “интернал субъектив назорат” ўртасидаги боғланиш” таълим субъектларида ўзига ишончнинг орттиши, ўз хатти-ҳаракатларини мустақил бажаришга мойиллик, имкониятларини оқилона баҳолай олиш, мақсад билан фаолият ўртасида боғланиш ҳосил қила билишидан далолат беради. Бу эса уларда “интернал назорат”ни шакллантириш касбий ва шахсий камолот учун муҳим омил эканлигини тасдиқламоқда. Талабаларнинг касбий қизиқишлари, касбий мотивлари ва касбий қадриятлари ўртасидаги номутаносиблик ҳолатлари уларнинг касбий фаолиятга тайёргарликни белгиловчи касбий установкаларига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.

 

Фойдаланилган адабиётлар

 

                  1.                         Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. - Т.: Шарқ, 1998.- 63 б.

                  2.                        Климов Е.А. Путь в профессию. - Л.: 1974. – 143 с.

                  3.                        Давлетшин. М.Г. Замонавий мактаб ўқитувчисининг психологияси. – Т.: Ўзбекистон, 1999. – 30 б.

                  4.                        Жабборов А.М. Педагогик психологиянинг этник асослари. – Т.: Зарқалам, 2006. – 48 б.

                  5.                        Очилов М. Муаллим қалб меъмори. - Т.: Ўқитувчи, 2001. – 432 б.

 

Поступила в редакцию 10.03.2015 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.