ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Использование национального музыкального наследия в формировании профессиональных навыков у будущих учителей музыки

 

Бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий малакаларини шакллантиришда миллий мусиқий меросдан фойдаланиш

 

Мурадов Мухиддин Кадирович,

старший преподаватель,

Кадирова Кибриё,

студентка II курса.

Каршинский государственный университет, Узбекистан.

 

Бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий малакаларини шакллантиришда миллий мусиқий мерос ва анъаналардан унумли фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. Мумтоз миллий мусиқанинг бетакрор намунаси бўлган мақомларда мусиқий шакл ва лад тузилиши ўз ифодасини топган. Анъанавий ва халқ қўшиқчилиги бўйича талабаларга мумтоз мусиқанинг асл намунаси бўлган мақомлар ҳақида батафсил тушунчалар бериш уларнинг касбий малакаларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

Инсоният тафаккурининг юксак самараси бўлган «Мақом ...оҳангга жойланган тафаккурдир. У –қоғозга битилмаган, тошга ўйилмаган китоб. Уни на араб босқини, на Доронинг исфаҳоний шамшири, на муғил хоқонларининг шиддатли сафи йўқ қила олди. ....жангу жадаллардан омон чиққан сеҳрли наволар ҳамон одамларни ўйлашга, ўтмиш, бугун ва келажак ҳақида хаёл суришга ундайди. Унинг оҳанглари она заминга меҳр уйғотади» [4.35].

Мезотерапия цена для лица отзывы

мезотерапия, чистка лица

lecardo.ru

Ҳақиқатдан ҳам, бўлажак мусиқа ўқитувчилари «Анъанавий ва халқ қўшиқчилиги» синфларида мақомларнинг назарий ва амалий асосларини пухта ўзлаштириш натижасидагина келажакдаги иш фаолиятида ёш қалб эгаларига миллий куй-қўшиқларимизнинг сир асрорларини ўргата олади.

Устоз Қ. Мамиров шахсий иш тажрибасида наъмудларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш бўлажак мусиқа ўқитувчилари тамонидан мақомларни маромида ижро этилишини таъминловчи омил эканлиги кўрсатиб ўтади. «Мақомларни ўрганишда наъмудларни куйлашга талабаларни ўрганиш ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Зеро, маълум наъмудлар мақомларнинг асоси ҳисобланади. Ҳар бир мақомда, унга мансуб наъмудлар турли характер, усулда ва ўлчовда такрорланиб келади!» [3].

Бўлажак мусиқа ўқитувчилари мутахассис сифатида мақомларнинг таркибий тузилишини чуқур таҳлил қила олиши, шунингдек, унга хос ижрочилик (қўшиқ ва чолғу ижрочилиги) маҳоратидан ҳам етарли даражада хабардор бўлиши лозим.

Бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий малакаларини шаклланганлик даражаси фақатгина қўшиқларни моҳир ижро эта олишидагина эмас, балким мумтоз қўшиқларнинг сўзларини ҳам таҳлил қила олиши ва улар мазмунини ўқувчиларга етказа олишида кўринади.

Шу ўринда Эрмат Файзуллаевнинг илмий ишидаги бир манзара диққатга сазовордир. «Биз Р. Турсуновнинг янги очилган –халқ ансамбларига раҳбарлар тайёрловчи «Халқ мусиқаси» кафедрасида бир қатор машҳур кишилар билан бирга ишлардик», -деб эслайди Қ. Мамиров. Бизнинг дўстона суҳбатларимиз ўзига хослиги билан бошқалардан фарқ қиларди. Т. Бадинов бирон қўшиқни бошласа, унга Б. Саримсоқов қўшилар, авж пардаларини жўр бўлиб айтишарди..... Б. Саримсоқов сўзларнинг мазмуни ҳақида фикр юритар, айрим форсий сўзларнинг таржимасида И. Катаев ҳам турли фикрларни билдирарди» [5.23].

Демак, қўшиқларни ўргатишда бўлажак мусиқа ўқитувчилари сўзларнинг маъно-мазмунларини таҳлил қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Шундагина кўзланган мақсадга эришилади.

Бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг келгусида асосан умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатишларини ҳисобга оладиган бўлсак, биз бўлажак ўқитувчиларни мусиқа таълимини ташкил этиш амалиётига тайёрлашда дастлаб уларни «Мусиқа маданияти» фани бўйича мўлжалланган ўқув дастурлари ва дарсликларда ўқувчилар томонидан ўрганилиши зарурлиги кўзда тутилган мумтоз қўшиқлар билан батафсил таништириб боришимиз лозим бўлади. Шу билан биргаликда чолғу сози ёрдамида уларни ижро этиш кўникма ва малакаларининг шакллантирилиши анча ўта муҳим саналади.

Манбаларда [1.60] умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг «Мусиқа маданияти» фани бўйича ўзлаштиришлари зарур бўлган кўникма ва малакаларнинг асосий қисмини мумтоз мусиқа намуналари ташкил этиши таъкидланади.

«Мусиқа маданияти» фани ДТСда уларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилган:

- ҳар бир маҳаллий услуб бўйича ўзига хос ижрочилик талаблари ва чолғу асбоблари турларини билиш;

- Фарғона-Тошкент, Самарқанд-Бухоро, Сурхандарё-Қашқадарё, Хоразм ижрочилик услубларининг хусусиятлари, мусиқий жанрлар (достон, катта ашула, яллачилик)ни ҳамда уларнинг машҳур ижрочилирини билиш;

- мақом ҳақида тушунча, ўзбек мақомлари ва уларнинг асосий туркумлари, Фарғона-Тошкент мақомлари, Хоразм мақомлари, чолғу ва айтим йўлларини билиш;

- Ўзбекистон ҳудудида мумтоз мусиқанинг кўп тармоқли ва маҳаллий анъаналарга эгалиги, уларнинг ўхшашлиги ва ўзига хослиги, маҳаллий мусиқий анъаналарнинг замонавий мусиқа, бастакорлик ва композиторлик ижоди соҳасида намоён бўлишини билиш;

- икки овозли қўшиқларни соф оҳангда куйлаш, мажор уч товушлигидан минор уч товушлигига мустақил куйлаб ўта олиш;

- куйлашда форте ва пиано динамик тусларига амал қилиш, ўзи ва тенгдошлари ижро этган қўшиқларнинг ижро савияси ва бадиий сифатини баҳолай олиш;

- машҳур қўшиқ ва ашулалар, ёр-ёрлар ҳамда ушшоқларнинг маҳаллий услуб вариантларини тинглаш ва уларни ажрата олиш;

- куйлаш ва тинглаш маданиятига эга бўлиш;

- мусиқа нақадар қадимий санъат эканлиги, ўзбек халқ мусиқасининг негизлари узоқ даврларга тақалиши, асрлар давомида сайқалланиб, ривожланиб келганлиги, уларда халқнинг бой маданияти, миллий қадариятларнинг акс эттириши, ўзбек миллий мусиқасининг жаҳон мусиқа маданиятининг ажралмас бўлаги эканлигини тасаввур қила олиш ва бошқалар [1.40].

Демак, олий таълим муассасасининг мусиқий таълим йўналиши талабаларига дарс берувчи ҳар бир ўқитувчи ўз фан бўйича ишчи дастурларни умумий ўрта таълим ДТС қайт этилган талабларни ҳисобга олган ҳолда тузиши ва талабаларнинг касбий малакаларини шакллантиришда ҳам юқорида талаблардан келиб чиқиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Олий таълим муассасасининг ўқитувчиси талабаларни касбий малакаларини шакллантириш учун «Анъанавий ва халқ қўшиқчилиги» фани бўйича ўз ишига ижодий ёндашиб «... дастурга киритилмаган, аммо бадиий юксак, тарбиявий жиҳатдан муҳим ва ўқувчилар идрок амалиётига мос бўлган янги асардан кенг фойдаланиш ҳуқуқини беради. Бундай ташаббускорлик ва ижодкорлик ўз навбатида синфдаги иқтидорли ўқувчиларнинг маънавий, бадиий эҳтиёжларини қондирилишини таъминлайди» [2].

Қайд этиш керакки, бўлажак мусиқа ўқитувчиларида касбий малакалар мусиқий асарларнинг бадиий қиммати ва ижро даражасини баҳолай олиш кўникмасига эгаликларидагина намоён бўлмай, балки уларни юксак маҳорат билан ижро эта олишларида ҳамда амалиёт жараёнларида асарларни ўқувчилар эътиборига етказа олишида ҳам кўринади.

Албатта касбий малакаларни шаклланиши кенг кўламли, узоқ муддатли ва мураккаб жараён саналади. Бу жараённинг муваффақиятли кечиши талабаларнинг чолғу созларини моҳирлик билан ижро этиши, қўшиқларни ўзига мос услубда ва ансамблда айта олиши ҳамда дирижёрлик қилиш каби фаолиятларга ҳам боғлиқ.

 

Фойдаланилган адабиётлар

 

1.                  Умумий ўрта таълимнинг ДТС ва ўқув дастури. –Т.: Шарқ,1999. 6-махсус сон.-40-41-б.

2.                  Анъанавий қўшиқчилик ва мақом асослари // Ўқув дастури. Тузувчилар: Қ. Мамиров. М. Мамиров. –Т.: ТДПУ, 2001.-15 б.

3.                  Мамиров Қ. Халқ қўшиқчилиги (мумтоз қўшиқчилик)// Республика олий ўқув юртларининг «Санъат» факультети (Мусиқий таълим йўналиши) талабалари учун ўқув қўлланма. 1-қисм. –Т.: ТДПУ, 2010.-100-б.

4.                  Макомы, мугамы и современное композиторское творчество. –Т.: Изд.лит.и искусства им. Г. Гуляма, 1978.-35-с.

5.                  Файзуллаев Э.М. «Бўлажак мусиқа ўқитувчилари бадиий дидини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари» (ўзбек мумтоз мусиқаси мисолида) Пед.фанл.номз… ёзилган дисс. ТДПУ.- Т., 2010.-23- б.

 

Поступила в редакцию 12.02.2016 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.