ISSN 1991-3087

Свидетельство о регистрации СМИ: ПИ № ФС77-24978 от 05.07.2006 г.

ISSN 1991-3087

Подписной индекс №42457

Периодичность - 1 раз в месяц.

Вид обложки

Адрес редакции: 305008, г.Курск, Бурцевский проезд, д.7.

Тел.: 8-910-740-44-28

E-mail: jurnal@jurnal.org

Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

Изучение величин на уроках математики в начальных классах

 

Хайдарова Дилноза Озод кизи,

Ташкентский государственный университет им. Низами, Республика Узбекистан.

 

Бошланғич таълим математика дарсларида миқдорларни ўргатиш

 

Хайдарова Д.

Низомий номидаги ТДПУ, магистранти.

 

Бошланғич синфларнинг дастурида математик материал билан узвий боғлиқликда асосий микдорлар (узунлик, нарх, ҳажм, юза, оғирлик, тезлик вақт ва б.)ни ўрганиш ҳам назарда тутилган. Микдорларсиз табиатни, борлиқ оламни ўрганиш мумкин эмас. Миқдорларда турли объектларнинг, борлиқ дунёнинг хоссалари акс этган. Миқдорларни ўрганиш бевосита ҳаётий мисоллар асосида олиб борилсагина, ўқувчиларнинг улар ҳақида муайян билим, малака ва кўникмаларни эгаллашини таъминлайди. Микдор тушунчаси мураккаб тушунча бўлиб, ўқувчиларнинг мактабда бутун ўқиш даврида шакллантирилади.

Бошланғич таълимнинг вазифаси шундаки, у болаларда микдорларни ўрганишнинг интуитив тушунарли усулини ҳосил қилишдир, бунинг натижасида болаларда микдорлар нарсалар ва ҳодисаларнинг миқдорий ўлчаш билан боғлиқ бўлган хоссалари эканлиги ҳақида тасаввурлар ҳосил бўлиши керак. «Миқдор» сўзининг ўзи кўпчилик болаларга тушунарли эмас, чунки бу сўзии улар кам эшитадилар. Ўқитувчининг вазифаси нарсаларнинг хоссаси таққосланаётганда бу таққослашни миқдор жиҳатдан ифодалаш мумкинлигини, миқдор ҳақида сўзлаш мумкинлигини кўрсатиб боришдан иборат.

Миқдорларни ўрганиш жараёни ва унинг самарадорлигини аниқлашда ўтказиладиган назорат ва унинг хилма-хил турларидан фойдаланиш мухим аҳамиятга эга. Бошланғич синф математика дарсларида микдорларни ўрганиш жараёнида ижодий характердаги назорат турлари аҳамиятга эга бўлиб, бундай топшириқлар ўқувчилар томонидан бир қатор ақлий операциялар (таҳлил, синтез, таққослаш, умумлаштириш, хулосалаш)ни амалга оширишни талаб этади. Ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларини аниқлашда самарали назорат турларидан бири тест ҳисобланади. Назорат турларини танлашда жаҳон тажрибасига таяниб иш кўриш мақсадга мувофиқдир. “Америка мактаб директорлари Ассоциациясининг тест синови ўтказмасдан таълим бериш мантиқсизликдир, фақат тестни қўллаш натижасидагина назоратдан таълимга йўналтирилган қайтувчан алоқа ҳақида фикр юритиш ва сўнгра қандай йўналишда ҳаракат қилишни билиш мумкин, деган фикрлари маълумдир.”[1]

Ўқувчилар ўзлаштирган назарий билимларини амалиётга қўллаш малакаси, ўқув мақсадига эришиш даражасини стандарт ўқув ва тест топшириқлари воситасида аниқлаш кўзланган натижани бермайди.

Бошланғич таълим математикадан узунлик ўлчов бирликлари ҳақида ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини аниқлашда ностандарт тестлар катта аҳамиятга эга. Биз қуйида мазкур тестлардан намуналар келтириб ўтамиз:

 

1.                  Узунликни ифодаловчи миқдорларни белгиланг.

o        1кг

o        5литр

o        5см

o        7 кг

o        9кг

o        3см

o        5см

o        10 литр

Тестнинг жавоби:

o        1кг

o        5литр

·                    5см

o        7 кг

o        9кг

·                    3см

·                    5см

o        10 литр

 

2.                  6м га тенг узунликдаги кесмани белгиланг.

o        60 дм

o        60 см

o        600 дм

o        600см

Тестнинг жавоби:

·                    60 дм

o        60 см

o        600 дм

·                    600см

 

Таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш принциплари ичида назария ва амалиёт бирлиги муҳим ўрин тутади, ўқувчиларнинг ўзлаштирган назарий билимларни амалиётга қўллаш имкониятини яратиш зарур. Ўқитувчи ўқув топшириқларини ўқувчиларнинг ўзлаштирган назарий билимларини янги кутилмаган вазиятда қўллашини назарда тутиши лозим. Бу топшириқларни бажариш жараёнида ўқувчилар ўқув материалини қайта ишлаши, мослаштириши талаб этилади.

 

Поступила в редакцию 09.03.2016 г.



[1] Ишматов Қ. Педагогик технология. Маруза матни. Наманган, Нам МПИ.-2004.-58 б.

2006-2017 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.