ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Формирование своеобразного аспекта скоростного мышления

 

Аслонова Орзигул Примовна,

преподаватель кафедры методики дошкольного и начального образования Каршинского государственного университета, Узбекистан.

 

Тафаккур тезлигини шакллантиришнинг ўзига хос аспектлари

 

Асланова Орзигул Примовна,

Қарши ДУ Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси.

 

Инсон таффаккурини ўрганиш психологияда асосий эътибор қаратиладиган муаммолардан бири бўлиб, у жуда мураккаб жараён ҳисобланиб, шу сабабдан доимий равишда илмий-тадқиқотларни олиб боришни талаб этади.

Тафаккур тушунчалар ва тасаввурларда амалга оширилади ҳамда тафаккур қилинишининг асосий шакли – фикр ва мулоҳаза юритишдир. “Тафаккур – жамият ривожининг маҳсулидир, лекин, тафаккурнинг индивидуал ривожланиши, унинг ўзига хослиги, организмнинг ўзига хослигига, бош миянинг ҳолати ва функционал имкониятларига боғлиқдир. Тафаккурнинг индивидуал ўзига хослиги - тафаккурнинг кенглиги, мустақил фиклаш, тафаккур тезлиги, шошма-шошарлик ва танқидий фиклаш бўлиб, мутахассислар буларни ақлнинг сифатларига тегишли деб қарашади”

Фикрлаш кенглиги – хусусий томонларни назардан қочирмасдан, муаммони тўлиқ қамраб олиш қобилиятидир. Тафаккурнинг теранлиги – мураккаб саволларнинг моҳиятигача кира олиш қобилиятида ифодаланади. Теран тафаккур қилишга қарама-қарши бўлган сифат - юзаки фикрлаш бўлиб, инсон майда нарсаларга эътибор қаратиб, асосий қисмни кўрмайди. Мустақил тафаккур юритиш инсоннинг янги муаммоларни қўя олиши ва бошқаларнинг ёрдамига мурожаат қилмасдан уларни ечиш йўлларини топиш кўникмасига эга бўлиши билан тавсифланади.

Шошма-шошарликда ақл юритиш - инсон қўйилган саволга атрофлича ўйламасдан, қайсидир томонни ушлаб олиб, ечимни беришга шошади, етарлича ўйланмаган жавобни ва мулоҳазани айтади. Секинлик билан фикр юритиш фаолияти эса, нерв тизими типига, яъни уни секин ҳаракатланишига боғлиқ бўлиши мумкин.

Айзенканинг таърифига кўра: “Ақлий жараёнларнинг тезлиги ёки тафаккур тезлиги – инсонлар ўртасидаги интеллектуал фарқларнинг фундаментал базисидир”.

Бизнингча, тафаккурнинг тезлиги – инсоннинг янги ҳолатга ёки муаммога тез ва тўғри баҳо бера олиши, мослашиши, ўйлаши ва тўғри ечимни қисқа вақт давомида қабул қила олиш қобилиятидир.

Юқорида келтирилганларни умумлаштириб, замонавий психологияда турли асосларга кўра тафаккурнинг қуйидаги бир нечта шартли классификациясини кўринишлари қабул қилинган ва оммалашганлигини айтишимиз мумкин, улар: ривожланиш генезиси; ечиладиган масалалар тавсифи; ёйилиш даражаси; янгилиги ва оригиналлик даражаси; тафаккур воситалари; тафаккур функциялари ва бошқалар.

Масалани ечимига тафаккур кўптомонли амаллар орқали, яъни таққослаш, анализ, синтез, абстракция ва умумлаштириш ёрдамида келди. Тафаккурнинг индивидуал ўзига хослигига мутахассислар ақлнинг қуйидаги сифатларини: тафаккурнинг кенглиги, мустақил тафаккур қила олиш, тафаккурнинг тезлиги, шошқолоқлик ва ақлнинг танқидийлигини тегишли деб билишади. Тафаккур барча инсонлар учун умумий бўлган қонуниятлар орқали амалга ошади, лекин шу билан бирга тафаккурда инсоннинг ёш жиҳатлари ва индивидуал ўзига хослиги номоён бўлади.

Тафаккур тезлиги – инсоннинг индивидуал ўзига хослигига боғлиқ бўлган ўзгарувчан катталик. Кимдир айтилаётган фикрни тезда илғаб олади, кимгадир бунинг учун вақт керак бўлади. Тафаккур тезлигини кўрсатгичини яхшилаш мумкинми? Албатта ҳа! Инсон миясининг пластиглиги, унинг янги шарт-шароитга тезда мослашиши, ривожланиши ва мукаммаллашуви турли даражадаги мураккаб масалаларни тез еча олишни ўрганиш имкониятини беради. Лекин тезлик – мажмуавий тушунчадир. Натижанинг тезлиги нимага боғлиқ? Хотирага (балки сиз шунга ўхшаш масалани ва уни ечилишини эсга оларсиз), мантиққа, диққатни бир жойга тўплаш кўникмасига, деталларга ва фактларга эътиборни қаратишга, оригинал тафаккурга, креатив ёндашувга боғлиқ бўлиши мумкин. Шундай қилиб, сизнинг олдингизда “Тафаккур тезлигини қандай ривожлантириш мумкин?” деган савол турадиган бўлса, биз унинг учун бир нечта керакли маслаҳатларни тавсия этишимиз мумкин.

Кун тартибига амал қилинг. Тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи, оқилона кун тартиби бевосита кундалик турмушимизда биз ечадиган турли масалаларнинг тезлигига бевосита таъсир кўрсатади. Турғун чарчоқлик симптомига эга инсон ҳеч қачон ўзининг тафаккур имкониятини кўрсата олмайди.

Тизимни изланг ва алгоритмни эслаб қолинг. Кўпчилик ҳолларда биринчи қарашда мутлақо янги масала сиз қачондир учратган масалага жуда ўхшаш бўлади. Агар сизнинг онгингизда уни ечиш алгоритми сақланган бўлса, у ҳолда муаммони ҳал этиш сиз учун мураккаблик туғдирмайди. Одатда, “тез фикрлайдиган” одамлар – яхши хотирага эга ва аналогияни қўя оладиган, янги ҳолатларга мавжуд тажрибасини қўллай оладиган инсонлардир.

Юқорида айтиб ўтганимиздек тафаккур тезлиги ҳар кимда турлича, қўйилган муаммони ечиш учун сиздан талай вақт талаб қиладиган ҳолатда, тезда ечадиган инсон билан мусобоқалашиш ҳар доим ҳам реал натижа бермайди. Лекин сизда, ўз тафаккур тезлигингизни ошириш имконияти мавжуд. Агар сиз тафакурингизни ривожлантириш ва аниқ когнитив функциялар билан шуғулланадиган бўлсангиз, у ҳолда натижа узоқ куттирмайди.

Тафаккур тезлиги самарадорлик кўрсатгичи бўлиши мумкин эмас, чунки, нотўғри маълумотни тўғри маълумот эканлигини дастлаб ишонч ҳосил қилмасдан туриб уни тезда қайта ишлаш мумкин.

Шу сабабдан тафаккур тезлигининг бошқа тавсифларини ( теранлиги, тафаккур сифати) баҳоламай туриб, уни ёрдам қилиши ҳақида гапириб бўлмайди. Сизнинг тафаккурингиз нафақат тез бўлиши балки самарали бўлишига ҳаракат қилинг. Самарали тафаккур – аниқ, позитив ва ишчи тафаккурдир.

 

Литература

 

1.                  Газиев Э. Развитие мышление учащихся в процессе образования. Т: Укитувчи, 1980. - 88 стр.

2.                  Газиев Э. Общая психология. 2002. 240 стр.

 

Поступила в редакцию 11.05.2016 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.