ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Значение национальных ценностей в духовно-нравственном воспитании детей в семье

 

Ражабова Лола Рахматуллаевна,

преподаватель кафедры педагогики Каршинского государственного университета, Узбекистан.

 

Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятларнинг ахамияти

 

Ражабова Лола Рахматуллаевна,

педагогика кафедраси ўқитувчиси Қарши Давлат университети, Ўзбекистан.

 

Ключевые слова: семья, дети, духовно-нравственное воспитание, ценности, национальные ценности, природные ценности, экономические ценности, социальные и политические ценности, научные ценности.

 

Таянч сўзлар: Оила, болалар, маънавий-ахлоқий тарбия, миллий қадрият, қадрият, табиий қадриятлар, иқтисодий қадриятлар, ижтимоий-сиёсий қадриятлар, илмий қадриятлар, фалсафий қадриятлар, умуминсоний қадриятлар.

 

Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланиш бизнинг миллий педагогикамизда азалдан мавжуд бўлган ва турли даврларда у ўзига хос кўриниш ҳамда мазмун-моҳиятига эга бўлган. Бу тарбия соҳаси ўзининг турли-туманлиги жиҳатдан қадриятлар йўналишлари билан боғлиқ бўлиб, унинг болалар дунёқараши ҳамда руҳиятига таъсир этиб, маълум бир кўникмалар ҳосил қилиши жуда бир мураккаб жараёндир. Ушбу мураккаб жараён қадриятларнинг юзага келиш асослари билан боғлиқдир.

 Қадриятлар инсон учун аҳамиятли бўлган миллат манфаатлари йўлида хизмат қиладиган эркинлик, ижтимоий адолат, тенглик, ҳақиқат, маърифат, гўзаллик, яхшилик, ҳалоллик, бурчга содиқлик сингари фазилатларни ўзида мужассамлаштиради. Қадриятлар ўзининг мазмун-моҳиятига кўра бир неча турларга бўлинади. Булар: табиий қадриятлар (яшаш учун зарур бўлган табиий шарт-шароитлар); иқтисодий қадриятлар (ишлаб чиқариш кучлари ва воситалари); ижтимоий-сиёсий қадриятлар (эркинлик, тенглик, адолат, тинчлик, ҳамкорлик); илмий қадриятлар (билимлар, тажрибалар, ютуқлар); фалсафий қадриятлар (ғоялар, мафкуралар, консепсиялар); бадиий қадриятлар (санъат, адабиёт, маданият); диний қадриятлар (иймон, эътиқод, виждон, савоб) каби қадриятларни қайд этиш мумкин бўлади. Шу билан бирга фанда қадриятларнинг м и л л и й ва у м у м- и н с о н и й турларга ажратилиши анъана тусига кирган.

 Миллий қадриятлар маълум бир миллат, халқ ва элатларнинг ўз тарихий тараққиётида яратадиган барча моддий ва маданий (маънавий)бойликлари йиғиндисидан иборатдир.

Умуминсоний қадриятлар табиатни муҳофаза қилиш, маданиятни ривожлантириш, инсон соғлигини сақлаш, озиқ-овқат билан таъминлаш, энергия-ёқилғи танқислигининг олдини олиш, турли таҳдидларни бартараф этиш, цивилизация тараққиётини давом эттириш каби соҳаларни ўзида мужассамлаштиради.

Маълумки, жамият тараққиётида оила ва миллий қадриятларнинг ривожланиши ёнма-ён кечган ўзаро боғлиқ ва узлуксиз жараёндир. Уларнинг ривожланиш шакллари турлича кечган бўлса-да, ўзининг ижтимоий–иқтисодий асослари жиҳатдан уларни бир қанча умумийликлар боғлаб туради.

Мамлакатимизда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экан, у қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига қамраб олади:

- оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, оила манфаатлари ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болалик ҳуқуқларини муҳофаза қилиш;

- оиланинг ижтимоий манфаатларини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, оила аъзоларининг соғлигини муҳофаза қилиш ва таълим даражасини ошириш учун шарт-шароитларни яхшилаш;

- оиланинг иқтисодий манфаатларини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, оиланинг даромадларини, оила аъзоларининг иш билан таъминлаш даражасини ошириш, рўзғор юмуши ва турмуш шароитларини яхшилаш, кам таъминланган оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

- оиланинг маънавий-ахлоқий асосларини ва маданий манфаатларини такомиллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш;

- оиланинг соғлом, ақл-заковатли ёш авлодни тарбиялашдаги ролини ошириш ҳар томонлама камол топган авлодни тарбиялашда оила ва жамиятнинг вазифаларини такомиллаштириш;

- оила муаммоларини илмий ва ижтимоий тадқиқ, этиш, оила, хотин-қизлар ва болаларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини кўрсатувчи статистика ҳисоботини тўплаш ва такомиллаштириш.

Дарҳақиқат, Ватанимиз мустақиллигининг қисқа даври ичида оила, оналик ва болаликни ҳуқуқий манфаатларини қонуний муҳофаза қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, оиланинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, уй меҳнати ва маданий-маиший турмуш шароитини яхшилаш, оиланинг маънавий-ахлоқий асосларини такомиллаштириш, кўп болали, кам таъминланган, ночор оилаларни, ногиронларни, қаровчисиз кексалар, ёлғизларни, йетим-йесирларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш, оилада маънавий ва жисмоний баркамол шахсни шакллантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилади. Дарҳақиқат, оила аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маънавий маданиятини шакллантириш; ҳар томонлама соғлом турмуш тарзини қарор топтириш; оиланинг ижтимоий ва иқтисодий барқарорлиги, фаровонлигига эришиш; оилада тадбиркорликни кенг йўлга қўйиш; ногиронликнинг турли кўринишларини олдини олиш чора-тадбирларини белгилаш; оилада комил инсонни тарбиялаш; ёшларни умуинсоний ва миллий қадриятлар муштараклигида мустақил ҳаётга тайёрлаш тизимини яратиш ва амалга ошириш замирида оила масалалари билан шуғулланувчи мутасадди давлат ва жамоат ташкилотлари, оила, махалла, мактаб ва жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш; оилада соғлом психологик муҳит яратиш замирида оилада баъзан учрайдиган жиноятчилик, никоҳнинг бекор қилиниши, гиёҳвандлик, носоғлом эътиқод, маиший нопоклик, ахлоқсизликнинг турли кўринишларга йўл қўймаслик каби масалалар бугунги кунда оилаларни жамият талаблари даражасида шаклланиши учун заминдир.

Мамлакатимизда адолатли, ҳуқуқий, демократик жамият қуриш жараёни шахдам қадамлар билан бораётган бир шароитда қонун устуворлигини таъминлаш замирида оила аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш оила манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган устувор йўналишларидан бирига айланиб қолди.

Оилада болаларни миллий қадриятлар асосида тарбиялаш ҳамда уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини мукаммал ташкил этиш асослари ва шаклларига оид мавжуд маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги дастлабки фикр-мулоҳазаларни қайд этиш мумкин бўлади:

Болаларнинг оиладаги маънавий-ахлоқий тарбиясини миллий қадриятлар асосида ташкил этиш уларда ватанпарварлик, жамоатчилик, эрк, озодлик, адолат, ҳақиқат, дўстлик, мардлик, тарбия, ахлоқ-одоб, ақл, илм-фанга муҳаббат, сабр-қаноат, аҳиллик, андиша, ор-номус, тозалик, саришталик, меҳнатсеварлик, самимийлик, эзгулик, инсонпарварлик, камтарлик, меҳр-оқибат каби тушунчаларнинг шаклланиши ва унинг болаларга таъсири билан боғлиқдир.

 Мустақиллик йилларида миллий қадриятларимизни тиклаш ва уларни ёшлар онгига сингдириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилдики, уларни шартли равишда қуйидагича ифодалаш мумкин бўлади:

- оиланинг ижтимоий ҳимояланганлиги;

- болаларнинг ижтимоий ҳимояланганлиги;

- миллий қадриятларнинг тикланиши;

- жамиятдаги маънавий янгиланиш;

- диний қадриятларнинг тикланиши;

- аждодлар хотирасининг тикланиши;

- ёшлар ижтимоий ҳаракатлари ишининг қўллаб-қувватланиши;

- таълим-тарбия ислоҳатлари;

- миллий маданият, санъат, адабиётнинг ривожланиши ва ш.к.

Хулоса қилиб айтганда оилада болалар маънавий-ахлоқий тарбиясини ташкил этишда миллий қадриятлардан фойдаланиш узлуксиз, демократик, ўзаро боғлиқ ва ижтимоийлик тамойилларига таянган ҳамда шу билан боғлиқ ўзаро талаблар тизимига эгадир.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 

1.                  Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари.– Т.: Ўзбекистон,1998. - 686 б.

2.                  Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. - 174 б.

3.                  Мусурмонова О. «Юқори синф ўқувчилари маънавий маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари». Тошкент, 1994.

4.                  Мунавваров А.Қ. «Оила педагогикаси». Тошкент, 1994.

 

Поступила в редакцию 11.11.2016 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.