ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Поклонение к великим деятелям. Анализ спектакля «Звездные ночи»

 

Улуғ сиймоларга юксак эҳтиром “юлдузли тунлар” спектакли таҳлили

 

Нусратова Шоира Иватовна,

старший преподаватель кафедры искусствоведения и культуроведения Государственного института искусств и культуры, г. Ташкент, Узбекистан.

 

Ўзбек театрида мужассамлаштирилган тарихий -шеърий драмаларни саҳналаштириш саҳна санъатининг тараққиётида алоҳида аҳамиятга эга. Бу жараён ўзбек халқининг узоқ тарихини яхши билган устоз санъаткорлар хизмати билан боғлиқ ҳодиса.

Тарихий драмаларда даврнинг ижтимоий муҳум зиддиятларига, ҳаққониятга амал қилиш, асарнинг бадиий яхлит бўлишини фақат ижрочидан эмас, режиссёрлардан ҳам талаб қилиш замонавий ўзбек театри шаклланган ХХ асрнинг 20-йилларидаёқ удимга айланди. Устоз санъаткор Маннон Уйғур ва унинг мактабидан етишиб чиққан қатор актёрлар ва режиссёрлар ижодларида бу жараённи кўриш мумкин.

Тарихдан маълумки, ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, буюк олимлари, йирик адиб ва шоирлари мавжуд. Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Шайбонийхон, Амир Умархон сингари шоҳ, хон ва амирлар; Юсуф Хос Ҳожиб, Ҳофиз Хоразмий, Мавлоно Лутфий, Мир Алишер Навоий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, каби даҳоларнинг ҳаёт ва ижод йўлини санъаткорларимиз жонлантириб келмоқдалар.

Шундай зотлардан бири Бобур — буюк подшоҳ, мумтоз шоир, назариётчи адабиётшунос, тилшунос, этнограф, ҳайвонот ва таботот оламининг билимдони кўпқиррали фаолият ва ижод соҳиби эди. Унинг “Бобурнома" асари йигирмадан ортиқ соҳаларга қизиққанлигига далил бўлади. У биринчи навбатда, шоҳ, бобурийлар сулоласининг асосчиси эди. Бобурийлар авлоди жаҳон тарихида энг узоқ йиллар (332 йил) ҳукмронлик қилган сулоладир.

Бобур подшоҳ сифатида шоҳларга хос мағлубиятларнинг аччиқ аламларини, зафарларнинг улуғвор нашидаларини суришни кўп маротаба ўз бошидан кечирди. Отаси сингари улуғ ҳимматли ва олий мақсадли шахс бўлганлигидан Фарғона вилоятини кичик жой деб ҳисоблаб, Самарқандга интилди. У ерда Шайбонийхондан енгилиб, Ватанидан қувилиб Қобулга келди ва кейин Ҳиндистондек бепоён йирик мамлакат ҳукмдорига айланди.

Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари асосида “Дийдор” театр -студияси саҳнасида таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан янгича талқин билан саҳна юзини қайта кўрди. Режиссёр спектаклни саҳналаштиришни ўзига хос услубда ҳал қилган. Асарда Бобур ўта маданиятли, жозибали инсонлар орасида энг етук шахслардан бири. бунёдкорликни, санъатни, айниқса, адабиётни севадиган шоҳ даражасида талқин қилинган.

Режиссёр спектаклнинг ғоясини ана шунга қаратилган. Баҳодир Йўлдошев шу боисдан бўлса керак Бобурнинг ҳаётидан ғояга хос лавҳаларни териб олган ва яхлит ҳолга олиб келган ва унинг бунёдкорлик йўлидаги фидоийлигини томошанинг етакчи мавзуси қилиб белилаган. Шоҳнинг илмий, ижодий ва инсоний интилишларини хотиралари орқали ифодалаган.

Баходир Йўлдошев режиссёрлигида саҳналаштирилган ушбу спектаклда кино ва театр актёрлари ижросида намойиш этилди. Унда машҳур актёрлардан Алишер Узоқов- ўрта ёшли Бобур, Бобур Йўлдошев -Шайбонийхон, Назокат Нарзиева – Бобурнинг онаси Нигорхоним, Юлдуз Ражабова -Бобурнинг опаси Хонзодабегим, Ундан ташқари кўплаб ёш актер ва актрисалар бошқа ролларни ижро этдилар.

Барча актёрлар тарихий жанрдаги ушбу асарни маҳорат билан бажариш билан бир қаторда саҳнавий майдон ва макон ҳамоҳанглигига эришга ҳаракат қилдилар.

Режиссёр Баҳодир Йўлдошев Бобур сиймосини замонавий нуқтаи назардан қараш ниятида шундай шаклни танлаган, ва шоир - Бобурнинг ҳаёт йўлини ташкил этувчи даврни саҳнада жонлантиришга ҳаракат қилган. Улар Бобур яшаган қирғинбарот урушлар ва ўта хатарли давр ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна ҳам вақтнинг ўткинчилигини эслатиб туради. Натижада ҳар бир давр ўз қахрамонларини юзага чиқариши тўғрисидаги фикр айнан мана шундай ёрқин воситалар ёрдамида ифода қилинади.

Спектаклда болаликни ўспиринга, йигитни эса балогатга етказган, уни шахсга айлантирувчи, тутқич бермас шафқатсиз синовлардан ўтказадиган вақт образи яратилган.

Саҳна Бобур Мирзонинг Ватанини ташлаб чиқиб кетиши арафасидаги хотиралвридан бошланади. Натижада 13 ёшли шахзода Бобурнинг саҳнада пайдо бўлиши оқланган. Унинг 13 ёшида тахтга ўтириши сабаби ёрқин ифодаланади.

Таниқли актёр Алишер Узоқов ўз қаҳрамони бошидан кечирган изтиробларини эслаш жараёнида темурийларга хос улуғ бунёдкорлик анъаналарини давом эттирувчи, адабиёт, илм-фан ривожига ҳомийлик қилувчи, элни адолат билан бошқаришга интилаётган шахснинг фазилатларга хос намоён бўлди. Бу имкониятларни кенгайтириш мақсадида қора фондаги саҳнага парда кўринишида рассом Бобур Исмоилов томонидан қулай ва бадиий томондан ишлаган. Унда пардага саҳнанинг икки ён томонидан жигар рангнинг очидан тўқ ранггача бўлган (гризайль) усулда бажарилган. Декорацияни бажаришда рассом табиийки тарихни ўрганиб чиқиб бажарганини сезиш мумкин. Унда ислом даври меъморчилиги намуналаридан меъморий обидаларнинг рамзий кўринишларини ва ер тасвирини ишлаган. Ҳар бир пардада турли хил меъморий обидани рамзини кўриш мумкин. Жумладан, Самарқанддаги Шохи Зинда ва бошқа биноларни кўришимиз мумкин.

П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” драмаси асосида яратилган спектакл бадиий-эстетик маданият, пухта режиссёр ечими, персонажлар муносабатларидаги мантиқ, тилининг гўзаллиги, актёрлар маҳоратининг топилмаларга бойлиги ва таъсирчанлиги билан ажралиб туради.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, тасвирий санъат турларига оид бўлган спектаклда сценография, декорация, костюмлар ушбу спектаклни мазмун моҳиятини очиб беришга жуда катта хизмат қилган. Саҳна майдони ва макони торлиги имкониятидан келиб чиқиб, рассом жуда катта меҳнат қилган. Умуман олганда асарнинг бадиий қиймати жиҳатдан барчаси бир бутунликда очиб берилган ва томошабинларга тарихий муҳит ва воқеаларга олиб киришга муваффақ бўлган.

 

Фойдаланиган адабиётлар рўйхати

 

1.                  Қодиров П. Юлдузли тунлар // Т.: Ғ.Ғулом наширёти, 1983.

2.                  Истиқлол ва миллий театр (тўплам). – Т.: Янги аср авлоди, 2002.

3.                   Тўлахўжаева М., Қозоқбоев Т. Драма назарияси. – Т.: Фан, 2014.

 

Поступила в редакцию 13.03.2017 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.