ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Социальное влияние в формировании личности

 

Абдукаххарова Гульноза Абдурасуловна,

старший преподаватель кафедры педагогики, психологии, образования и менеджмента.

 

Шахс шаклланишида ижтимоий таъсирлар

 

Абдукаххарова Гульноза Абдурасуловна,

«Педагогика, психология ва таълим менежменти» кафедраси катта ӯқитувчиси, Узбекистан.

 

В статье рассматриваются социальные явления, влияющие на формирование личности, а также отличие влияния свойственных психолого-педагогических законов и правил.

Ключевые слова: личность, психология, педагогика ,способность, сознание, субъект, индивид, деятельность.

 

Мамлакатимизда барча олиб борилаётган ислоҳотлар инсон омилига, келажагимизнинг ворислари бӯлмиш ёш авлодни комиллик сари юкалтира олишга ва алабатта баркамол бӯлишга қаратилгандир. Бу борада қандай ҳаракатлар мақсад қилиб олинмасин, қандай дустурлар қабул қилинмасин, барча-барчасининг негизига инсон боласининг туғилишидан бошлаб, унинг бу дунёда яхши ва фаровон яшашига етарли шарт-шароит яратиш энг муҳимдир. Ӯзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг «Юксак маънавият-енгилмас куч» китобида: «Ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кӯриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бӯлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш-таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бӯлиши лозим, деб қабул қилишимиз керак. Бу эса таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб боришни талаб этади»,-деб таъкидланиши масаланинг бир томони бӯлса, «Фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бӯлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш-таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бӯлиши лозим» эканлиги мазкур масаланинг энг муҳим шартидир. Чунки, «Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бӯлмайди-бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси».

Шахснинг маънавий етук ҳолда шаклланишига қаратилган, унинг камол топиши, ӯзининг ва атрофдагиларнинг саломатлигини сақлаш, ёмоқ одатлардан ҳоли бӯлиши ҳамда ӯзининг ҳаётдаги ӯрнини англаш масалалари юзасидан масъулиятли қарорларни қабул қилувчи ӯсиб улғаётган авлодга тарбия бериш масалалари бӯйича ечимларнинг янгича йӯналишлари-ҳаётда ӯз ӯрини фаол эгаллашга қодир бӯлган, бой маънавий-маърифий дунёқарашли инсон бӯлишдир. Буларнинг барчаси ёш авлод тарбиясига янгича ёндошишни талаб қилади, маънавий етук шахс деганда кӯз олдимизда билимдон, ақлли, ҳалол пок инсон гавдаланади.

Шахсни ҳар томонлама баркамол инсон бӯлиб тарбияланишида: ота-онага, таълим-тарбияга, инсон онги ва тафаккурини ривожлантиришга, бу борадаги ӯзига хос психолог-педагогик қонун-қоидалар, қонунияларга диққат-эътиборни қаратишдир.

Шахснинг шаклланиши ижтимоий таъсирлар ва жамият билан бӯлган муносабатларга боғлиқ.Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шахснинг шаклланиши биологик омиллардан кӯра, ижтимоий-социал омиллар таъсирида рӯй бермоқда. Шунинг учун ҳам бир индивидуал ёки шахсни ӯрганиш масаласи унинг бевосита ижтимоий муҳити ва унинг ижтимоий нормалари доирасида ӯрганишни тақоза этади. Шахс ва жамият алоқалари тизимида инсоннинг туб моҳиятини англаш, унинг ривожланиши ва камол топиши қонуниятларини Абу Наср Фаробий, А.Навоий,Ибн Сино, Беруний каби юзлаб Шарқ алломалари ӯзларининг энг дурдона асарларини бағишлаганлар.Барча қарашларга умумий бӯлган нарса шу бӯлганки, одамни, унинг моҳиятини англаш учун аввало унинг шу жамиятда тутган ӯрни ва мавқеини билиши зарур. Шахсни ӯрганишнинг бирламчи мезони ҳам шундан келиб чиққан ҳолда, унинг ижтимоий мавқеи, ижтимоий муносабатлар тизимидаги ӯрни билан белгиланиши керак.

Лекин, шахс билан жамият ӯртасидаги ӯзаро алоқалар масаласи бирданига, бир хил ечимга келинмаган. Бу ӯзаро муносабатлар асосан икки поляр нуқтаи назардан келиб чиқади.

Шахс-ижтимоий ва шахслараро муносабатларнинг маҳсули, онгли фаолиятининг субъекти бӯлмиш индивиддир. Шахсга тааллуқли бӯлган энг муҳим таснифларга бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект, ҳам субъект бӯлишдикдир.

Шахсга таалуқли бӯлган фазилатлардан энг муҳими шуки, у ташқи, ижтимоий таъсирларни ӯзонги ва идроки билан қабул қилиб, сӯнгра шу таъсирларнинг субъекти сифатида фаолият кӯрсатади. Оддий қилиб айтганда, инсон боласи илк ёшликданоқ «менинг ҳаётим», «бизнинг дунё» деган ижтимоий муҳитга тушади. Бу муҳит ӯша биз билган ва ҳар куни ҳис қиладиган сиёсат, ҳуқуқ, ахлоқ оламидир. Бу муҳит-келишувлар, тортишувлар,ҳамкорликлар, анъаналар, удумлар, турли хил тиллар олами бӯлиб, ундаги кӯрлаб қоидаларга кӯпчилик мутлоқ қӯшилади, баъзилар қисмсан кӯшилади. Бу шундай қоидалар ва нормалар оламики, уларга бӯйсунмаслик жамият томонидан қораланади, таъқибланади. Шулардан келиб чиқадиган хулоса шуки, шахс жамиятга нисбатан барча тарбиб-қоидаларни қабул қилувачи субъект бӯлса, жамият-ижтимоий интизом ва тартибнинг , маданиятнинг муфассал кӯринишидир.

 

Шахс ижтимоийлашуви соҳалари

 

Aминмизки,XXI асрнинг ёш авлодлари янада зуккороқ, иродалироқ, маърифатли ва маънавиятлироқ бӯлади.

Мамлакатимизда ҳозирги кунда амалга оширилаётган сайъи-ҳаракатлар янги аср авлодининг руҳан ва жисмонан соғлом бӯлишига замин яратмоқда.

 

 Фойдаланилган ва таклиф этиладиган адабиётлар рўйхати:

 

1.                  Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни - халқ, миллатни – миллат қилишга хизмат этсин.Т., Ўзбекистон, 1998.

2.                  Каримов И.А. Юксак малакали мутахассислар-тараққиѐт омили. - Т., Ўзбекистон, 1995.

3.                  “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимида психологик хизмат тўғрисида”ги муваққат Низом.- Тошкент, 2002 йил 1 август.

4.                  Адизова Т.М. Бошқарув мулоқоти психологияси. – Тошкент, 2000 й.

5.                  Каримова В.М. Ижтимоий психология асослари.- Т.: “Ўқитувчи”, 1994

6.                  Болалар психологияси.- Т.: “Ўқитувчи”, 1982 й.

7.                  Аникеев Н.П. Жамоада руҳий муҳит. – Т.: “Ўқитувчи”, 1993 й.

8.                  Ниязметова Г. Шахсни ўрганиш методикалари.- Т., 2000 й.

9.                  Акрамова Ф. ‘’Психологиянинг долзарб масалалари’’- Тошкент,2015 й

 

Поступила в редакцию 17.02.2017 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.