ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Амир Темур – великий человек

 

Рахматова Нодира Имомовна,

Бекмурадова Дилноза Пиримовна,

преподаватели Регионального центра ППКРНО при Каршинском ГУ, Узбекистан.

 

В статье раскрывается направления развития социально-культурной жизни второй половины XIV и начала XVI веков при правлении Амира Темура и Темуридов о Центральной Азии.Даются мнения о его отношении к науком и образованию, как о человеке любящие свою нацию, народ, о также о его вкладе по справедливому правлению государства.

 

In article is given the direction of the social cultural historu of the second half 15 and begining 16 cencery at the reign Amira Temura Central Azia/In this article is given to education and soience charicterised us a hatrid who loved to his country and nation to control his country with justice at that time.

 

Марказий Осиёнинг маданияти тарихида Темур ва Темурийлар ҳукмронлик даври XIV асрнинг иккинчи ярмидан XVI асрнинг бошларигача бўлган давр сўнгги умумий тарихий ривожланишга жуда катта таъсир кўрсатган ёрқин, сермазмун, самарали давр ҳисобланади. Бу юксалиш биринчи навбатда Амир Темур номи ва фаолияти билан узвий боғлиқ бўлса, унинг ўғиллари, набира ва бошқа авлодлари у бошлаб берган ижтимоий-маданий ҳаётдаги йўналишларини давом эттиришга, Темурийлар салтанатининг анъаналарини сақлаб қолишга ҳаракат қилдилар.

Амир Темур ўз замонасининг улкан илму-фан бунёдкори, маданият ривожининг буюк йўлбошчиси ҳам эди. У ўзининг кенг бунёдкорлик илм-фан ва маъмурчилик ишларини нафақат она Ватани – Туронда балки ўзга юртларда ҳам муваффақиятли олиб борди. У нафақат давлатчилик салоҳиятини балки маънавий маданиятни, диний ҳақиқатни ҳам ривожлантириб мустаҳкамлаб борди.

Темур ва Темурийлар даври деярли бир ярим аср Осиё, айниқса, Марказий Осиё тарихида ниҳоятда кўп серқирра, ранг-баранг маданий-маърифий бойликларни яратгани, халқ ижодкорлари учун имконият ярата олганлиги, туркий халқлар маданияти тарихида тамоман янги, узоқ асрларга озуқа берган қатламлар, янги саҳифалар вужудга келтиргани билан машҳурдир. Амир Темур мамлакатнинг иқтисодий қудратини оширишга ҳаракат қилди. У ишғол қилган хорижий мамлакатлардаги илм аҳлини ўз паноҳига олди. Маворауннаҳр ва Хуросон шаҳарларининг ободончилиги учун жон куйдирди. Рус олими А.Ю.Якубовский Темурнинг бу соҳадаги ишлари ҳақида шундай ёзган эди: “У яхши ҳисоб-китоблик хўжайин эди. У Маворауннаҳрга нафақат турли-туман бойликларини, айниқса, ҳунарманд, мусаввир, меъмор ва олимларни ҳам олиб келди. Тўғри, Маворауннаҳрнинг ўзи мутахассис ва олимларга бой эди. Лекин фан ва маданият арбоблари, ҳунармандлар қанча кўп бўлса, ҳунармандчилик, маданият, илм-фан ҳам шунча тез ривожланади”. Айниқса, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида мамлакатда турли хил қурилиш иншоотлари барпо қилиниб, ирригация шаҳобчалари тузатилиб, Муғон чўли ўзлаштирилди. Хуросон ва бошқа жойларда каналлар қазилди, кўприклар қурилди, йўллар таъмирланди.Турли хил ҳунармандчилик ип газлама, шойи ва жундан тўқилган матоларни ишлаб чиқариш, кийим- кечак тикиш кенг йўлга қўйилди. Олача, духоба, кимхоб ва бошқа матоларни тўқийдиган, уларга безак берадиган усталар пайдо бўлди. Бу даврда пахтадан тайёрланган матоларга, хусусан, дағал матолар полотноларга бўлган талаб кучли эди. Заргарлик, кулолчилик ҳунарлари кенг ривожланди.

Темурийлар даврида маданият янги босқичга кўтарилди. Марказий Осиёда қадимги юнон ва ҳинд олимларининг фалаккиёт, риёзиёт, тиббиёт, кимё ва бошқа фан соҳасидаги тадқиқотлари кенг тарқалди. Илк ўрта аср олимларининг рисолалари араб тилига таржима қилиниб, уларга кўплаб шарҳлар битилган эди. Шунинг учун қадимги юнонларнинг араб тилига таржима қилинган асарлари, хусусан, Арасту, Афлотун, Птоломей ва бошқаларнинг табиий, илмий ва фалсафий асарлари XIV- XV асрларда ҳам Марказий Осиё олимлари учун янгилик эмас эди.

Амир Темур –ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан, маданият ҳомийси, маърифат, педагогик фикрлар тараққиётига муҳим ҳисса қўшган зотдир.

Амир Темур ўз фаолияти давомида таълим-тарбия ва илм-фан ривожига алоҳида ҳомийлик қилган. Боғдодда мадраса қурдирган. У қурдирган кўплаб мадрасалар туфайли Кеш шаҳри “Қуббат ул-илм вал-адаб” унвонига сазовор бўлган. Амир Темур саройида уламолардан Мавлоно Абдужаббор Хоразмий, Мавлоно Шамсиддин Мунши, Мавлоно Абдулло Лисон, Жалол Ҳокий кабилар фаолият кўрсатган.

Англиялик олим Хильда Хукэм Амир Темур ҳақида “Етти иқлим ҳукмдори” номли китобини ёзди. Оддий ўқитувчи Хильда Амир Темур ҳақида ўз асарида жуда кўп маълумотлардан фойдаланган. Чунки, у Соҳибқироннинг қадами етган барча мамлакатларда бўлиб, оддий одамлар, кашфиётчилар, тарихчи олимлар билан суҳбатлар қилди. Шу пайтгача оғиздан-оғизга ўтиб юрган, Темур ва унинг фаолиятига боғлиқ бўлган барча маълумотларни тўплади. У Амир Темур яшаган шаҳарлардагина бўлиб қолмай, балки, Хитой, Муғулистонгача борди. Хильда Темурга баҳо бериб, у ҳарбий стратегияни яхши билиш билан бирга ажойиб шахматчи ҳам эди, деб ёзади.

Хильда Амир Темур ҳақида гапириб шундай дейди: ”Амир Темур катта дипломат бўлган. У дипломатик муносабатларини фақатгина қўшни мамлакатлар билангина эмас, узоқ Европа мамлакатлари билан ҳам самарали музокаралар олиб борган. Соҳибқирон дунёнинг турли мамлакатлари билан алоқалар ўрнатди. Бир тарафдан Хитой , Ҳиндистон, иккинчи тарафдан Франция, Англия, Усмонлилар империяси, Испания, Италия ва бошқа давлатлар.

Амир Темур - буюк шахс: кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан эл-юртини севган ва уни жаҳонга машҳур қилган инсон сифатида эътироф этиш мумкин. Бобомизнинг тарих олдидаги хизмати бениҳоя катта.

Биринчидан, у мамлакатда кучайиб кетган феодал тарқоқликка барҳам бериб, эл-юртни ўз туғи остида бирлаштира олди, марказлашган йирик давлатга асос солди. Бу билан зироатчилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва маданият ривожига мустаҳкам замин яратиб берди. Бугун “Темур ва темурийлар давлати”, темурийлар маданияти”, “Улуғбек ва Самарқанд астрономия мактаби”, “Навоий” ва “Бобур” каби қутлуғ сўзларни нафақат ўзбекнинг, балки бутун дунё халқлари тарихи саҳифаларида учратар эканмиз, бу гапларнинг заминида Амир Темурнинг улкан хизматлари ётади.

Иккинчидан, Амир Темур бир қатор халқлар ва юртларга мустамлакачилар зулмидан озод бўлишда ёрдам берди. Масалан, ўша даврнинг энг қудратли подшоҳларидан ҳисобланган Боязид Илдиримни тор-мор келтириб, Усмонли туркларнинг истибдодига тушиб қолган Болқон Ярим оролидаги халқлар ва мамлакатларга озодлик бағишлади; Олтин Ўрда хони Тўхтамишни икки марта тор-мор келтириб, Россиянинг муғуллар ҳукмронлигидан 300 йилга тезлаштирди.

Учинчидан, Туркистон заминини зироатчилик, ҳунармандчилик, илм-фан ва маданият ривожланган илғор мамлакатга айлантирди.

Амир Темурнинг замонида ёзилган асарларда унинг кўп яхши сифатлари-тўғрилик, мурувватлилик, эл юртга меҳр-муҳаббат каби сифатларини билишимиз мумкин.

Амир Темур давлатни бошқаришда, унинг ички ва ташқи сиёсатини белгилашда, халқ оммаси, мансабдор шахслар, олиму фузалолар, ислом раҳнамоларига муносабатда тафаккурга, китобга ва энг сўнгги чора сифатидагина қиличга асосланиб, иш юритди, хукм чиқарди. У Европа ва Осиё ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишларни амалга оширди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Амир Темур ва унинг маърифатпарвар авлодларининг улкан ҳиссаси сабабли ўша даврда илм–фан, маданият ва таълим масалаларига бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Амир Темур ўз халқи, миллатини севган ватанпарвар сиймо сифатида давлатни идора этишда адолат ва инсоф билан иш кўришга интилди. Амир Темур даври маданиятини ўрганиш ўқувчиларда ватанпарварлик, адолат, бирдамлик, ўз халқига садоқат туйғуларини шакллантиришимизда катта тарбия мактаби бўлади десак муболаға бўлмайди, буюк бобомиз меросини ёш авлод қалбига сингдириш бизнинг асосий вазифамиздир.

 

Фойдаланилган адабиётлар

 

1.                  Б. Ахмедов “Амир Темур дарслари” Тошкенг. 2011 йил.

2.                  П. Равшанов “Амир Темур ватани” Қарши “Насаф” 2001 йил.

3.                  Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 2000 Давлат илмий нашриёти. 275- бет.

 

Поступила в редакцию 04.05.2018 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.