ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Дифференциальный подход к системе образования

 

Ярманова Юлдуз Буриевна,

преподаватель кафедры методики дошкольного и начального образования Каршинского государственного университета, Узбекистан.

 

Таълим жараёнига дифферинциал ёндошув

 

Ярманова Юлдуз Буриевна,

Қарши ДУ Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси.

 

Баркамол авлод жамият тараққиётининг асоси. Шу боис мамлакатимизда ҳам жисмонан,ҳам маънан баркамол авлодга таълим-тарбия бериш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов: “биз ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаётган воқеа–ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз керак “ , - деб таъкидлаган эди. “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий датсури”, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида“ги Қонун ҳамда “Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умум миллий дастури ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ўқувчилар билан ишлаш уларни баркамол авлод сифатида шакллантириш давлат миқёсида муваффақиятли амалга оширилишида замин бўлмоқда.

Мактаб таълимида табақалаштирилган таълимни йўлга қўйиш фан ва жамият ҳаётида бугунги кунда содир бўлаётган интеграцион жараёнларнинг ёрқин ифодасидир. Ушбу таълим ўқувчиларнинг билимларни онгли ўзлаштириши, дунё ҳақидаги яхлит тасаввурларини ривожлантириш ва амалий ва илмий-методик тайёргарлигини ошириш, иқтидорини намоён этишда муҳим ўринни эгаллайди.

Илм-фан ютуқлари, жаҳон тажрибаси ва уларнинг инсонлар ҳаётидаги ўрни мактаб таълими мазмуни ва структурасига таъсир ўтказмай қолмайди. Таълим жараёнида ўқувчиларга дифференциал ёндашув ёш авлод ривожланишида муҳим омил ҳисобланади, чунки айнан шундай ёндашув ёшлардаги иқтидор ва қобилиятни кўра билиш, шахс ривожланишига шароитлар яратишни назарда тутади.

 Дифференциял технологиясидан фойдаланишнинг асосий мақсади ҳар бир ўқувчини ўзининг имкониятлари ва қобилиятлари даражасида ўқитиш бўлиб, натижада ҳар бир таълим олувчи ўз иқтидорига кўра билим олиш ва шахсий салоҳиятини амалга ошириш (қўллай олиш) имкониятига эга бўлади.

Дифференциал таълим -ўқув жараёнини ўқувчилар гуруҳининг етакчи хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш бўлса, индивидуал таълим ҳар бир ўқувчининг қобилияти, иқтидорига қараб берилади. Ишни самарали ташкил қилиш учун дастур, дарслик, дидактик материалларнинг янги вариантлари яратилади. Дифференциал, яъни табақалаштирилган таълим сўзи лотин тилидан -дифферент, бутунни қисм, шакл, босқичларга бўлиш маъносини англатади. Кейинги йиллар тажрибаси шуни кўрсатадики, таълим олувчи учун энг қулай шароитларни таъминлайдиган ўқув жараёни бу дифференциал таълимдир. Дифференциал таълимнинг мақсади: ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини, яъни иқтидори ва қобилиятини ҳисобга олиб ўқув жараёнини ташкил қилиш.

Дифференциал таълимнинг вазифалари: ўқувчининг ўзига хослиги (индивидуаллигини) кўриш, ўз кучига ишонишга ёрдам бериш. Дифференциял таълим ўқитувчилардан ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятлари ва ўқиш имкониятларини (диққат, фикрлаш, хотира ва бошқаларнинг ривожланиш даражаси), аниқ фанлар бўйича билим, кўникма,малакалар даражасини ташкиллаштиришни ўрганишни талаб қилади, бу эса коррекцион самарага эришиш мақсадида келгуси индивидуаллаштиришни амалга ошириш имконини беради. Болалар мактаб дастурларини ўрганишга турли тайёргарлик билан келишади. Статистикага мурожаат этадиган бўлсак, ўқувчиларнинг 65% мактабга бир хил психик ривожланиш билан келади ва бу меъёр ҳисобланади; 15% - кам ёки кўп даражада бу босқичдан ўтади; 20% болалар, аксинча кам бўлади. Амалиёт тасдиқлашича, ривожланишнинг барча босқичлари бўйича маъёрий кўрсаткичга эга бўлган болалар фақат китобларда бўлади. Одатда ҳар бир болада у ёки бу оғишишлар (оз миқдорда бўлса ҳам)бўлиб, келгусида ўқишдан орқада қолишга олиб келиши мумкин. Ўқувчиларнинг мактабдаги ўқув жараёнига тайёргарлик даражаси бир хил эмас ва йилдан-йилга кўрсаткич пасайиб кетмоқда. Баъзиларда тайёргарлик даражаси кейинги ўқишдаги муваффақиятларига мос келади,баъзиларида меъёрга аранг етиб боради.

Дифференциал ёндашувни амалга ошира туриб, ўқитувчи қуйидаги талабларга амал қилиши керак:

- ўқувчилар учун яхши муҳитни яратиш;

- ўқувчилар ўзидаги имконияти ва қобилиятига кўра ўқиши, ундан нима кутилаётгани ҳақида тасаввурга эга бўлиши, ўқув жараёнида мотивация бўлиши учун ўқувчилар билан яқиндан мулоқотда бўлиши керак;

- турли даражадаги таълим олувчиларга уларнниг имкониятларига мос дастурларни эгаллашлари таклиф этилади.

Турли босқичли таълим учун ўқитувчилар қуйидагилардан фойдаланадилар:

- топшириқ билан бирга озгина ёрдам элементлари мавжуд бўлган маълумот-карточкалар;

- кўнгилли бажариш учун муқобил топшириқлар;

- ўқувчилар томонидан мазмуни ёритилган топшириқлар;

- фаолиятнинг рационал усулларини эгаллашга ёрдам берувчи топшириқлар.

Хулоса шуки, таълим жараёнида тез ва самарали натижага эга бўлиш учун аввало, ўқувчиларнинг ўз имкониятларидан фойдалаинш мақсадга мувофиқ.

 

Адабиётлар рўйхати

 

1.                  Ғаффорова Т. Бошланғич таълим самарадорлигига эришишнинг педагогик шарт- шароитлари. Т.: “Машҳур пресс”, 2017.

2.                  Яминова С.Ҳ. Ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиришда сценарийли ўқитиш усулидан фойдаланиш. Пед.фан.ном. дисс.-Т.: 1997 й.

 

Поступила в редакцию 02.02.2018 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.