ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Задача и актуальность преподавания учебного курса «Педагогического мастерства»

 

Чориева Феруза Амруллаевна,

преподаватель кафедры методики дошкольного и начального образования Каршинского государственного университета, Узбекистан.

 

«Педагогик маҳорат» ўқув курсини ўқитишнинг долзарблиги ва мақсади

 

Чориева Феруза Амруллаевна,

Карши ДУ Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси.

 

Оламга янгича кўз билан қарайдиган, уддабурон, ишнинг кўзини билувчи, буюк келажагизимиз пойдеворини қурувчи ва юксалтирувчи мутахассис кадрларни тайёрлаш республикамиз ўқитувчи-педагоглари олдига турган энг муҳим ва масъулятли вазифадир.

Шундай экан ҳозирги кунда педагогика-психология фани сир асрорларини ҳар бир талаба учун зарур бўлган жиҳатларини, чунончи: педагогика ва психологиянинг бошқа фанлар билан интеграциялашуви, ҳамкорлиги, боғлиқлиги; педагогика-психологиянинг замонавий йўналишлари, тармоқларини; шахсни психологик диагностика қилиш усулларини; шахс ва жамият муносабатларини ўйғунлигини; шахс фаолияти ва ҳатти-хатакати мотивларини; шахсда кузатилган психик жараёнлар, уларни бошқариш қонунятларини қўллай олиши; педагогик технологиялар асосида дарс услубиётини яратиш: ўқув ва тарбия жараёнида қўллаш мумкин бўлган самарали усулларни билиш, ўрганиш муҳимдир.

Бакалавр босқичи талабаларига мўлжалланган "Педагогик маҳорат" фанининг асосий мақсади- ўзбек халқини қадимий-маърифий меросининг қимматли манбалари ҳамда уларда илгари сурилган ғояларни ўқиб ўрганиш, шахс маънавиятни юксалтириш, шунингдек, жамият тараққиётини таъминлашга хизмат қилувчи қарашларни ҳозирги замон илмий-педагогик таъсир механизмларига оид билимлар беришдан, шахс баркамол бўлишида ижтимоий омиллардан хисобланган гуруҳ, жамоа, шахс психологиясининг ўзига хос таъсир шароитларини ўрганиш, педагогик маҳорат, қобилят, педагогик маданият тушунчаларини шакллантиришдан иборатдир.

"Педагогик маҳорат" курсининг асосий вазифаларига:

·                    педагогик маҳорат курси бўйича талабаларнинг умумпедагогик билимлари даражасини кенгайтириш, бўлғуси педагогларнинг педагогик тафаккурини шакллантириш негизини яратиш;

·                    педагогик мерос ва унинг ғояларига нисбатан тўғри муносабатда бўлиш, кўникмаларни шакллантириш;

·                    республикамизда комил инсонни вояга етказишнинг бир бутун ҳолатдаги муаммоларини ҳал этиш;

·                    буюк алломалар ва ўзбек мутафаккирларининг педагогик қарашларини чуқур таҳлил этиш;

·                    педагогик қарашлар ва уларнинг моҳияти доирасида фикр юритиш ва энг муҳими педагог фаолиятини теран англаш;

·                     педагогиканинг долзарб вазифалари, муаммоларини таништириш, ижтимоийлашув масканлари ва уларнинг шахс фаолиятига таъсирини ўргатиш, мулоқотни ташкил этишнинг самарали усул-воситаларига оид психологик бикимларни бериш, шахс ва гуруҳ муаммосининг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш, лидерлик ва раҳбарлик тушунчаларининг табиатини кўрсатиб бериш, шахснинг гуруҳ таъсиридаги типологоясини кўрсатиб бериш, гуруҳ шароитида ўқишни ва ўқитишни самарали таъсир этиш усулларидан ҳисобланган тренинглар, мунозараларини ўтказиш техникаси билан таништиришдан иборат.

"Педагогик маҳорат" фани бўйича талабаларнинг билими, ўқуви ва ўқув кўникмасига қўйиладиган талаблар:

·                     тасаввурга эга бўлишлари керак:

·                    фанга тегишли бўлган назарий ва амалий маълумотларни ўрганиш, аниқ тасаввурга эга бўлишлари;

·                    ҳар бир элементга эътибор берган ҳолда, фан сирларини тўлиқ ўзлаштириб олишлари лозим;

·                    педагогик маҳоратнинг бозор иқтисодиёти шароитидаги ўрни ва аҳамиятини билиш;

·                    жамоа меҳнатини тшкил этиш ва бошқаришдаги педагогик қонуниятлар, ижтимоий мулоқот ва муамаланинг сирлари; меҳнатга тўғри мотивация муносабатини шакиллантириш воситаларини аниқлай олиш.

б) билиш керак:

·                    талабалар курсни ўзлаштириш жараёнида фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, фаннинг назарий асосларини;

·                    фанга тегишли бўлган асосий терминларнинг изоҳини, янгиликлар, қонун-қоидаларни ўзлаштиришлари зарур;

·                    ўзларига таъсир кўрсатиш ва ўз-ўзини бошқариш малакалари;

·                    ўз иқтидори ва қобилятларини ўстириш теcнологияларини ўзлаштириш;

·                    меҳнат жамоаларидаги ижтимоий-психологик иқлимни ўрганиш ва уни мувофиқлаштириш малакалари;

 д) бажариш лозим:

·                    талаблар фаннинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир мавзуга тегишли бўлган мустақил равишда керакли адабиётлардан фойдаланишлари, докладлар, рефератлар тайёрлашлари;

·                     кунлик семинарларида керакли маълумотларни йиғишлари, ноанъанавий усулларини такомиллаштирилган вариантларини ишлаб чиқишда иштирок этишлари;

·                     ўз устида мустақил ва ижодий ишлаш кўникмалари;

·                     ўзгалар меҳнати ва ижодий фаолиятини холис ва объектив баҳолаш лозим.

Юқоридаги фикрларга асосланиб шаклланган муаллим турли даражадаги билимга, истак ва иродага, тарбияга эга бўлган талабаларни ажойиб ота-она ва санъаткор кани ўзига эргаштира олади. Бўлғуси ўқитувчидаги бундай сифатлар ҳозирги вақтда олий ўқув юртларида давр талабига жавоб берадиган, назарий билимларни чуқур ўрганган, айни вақтда юксак инсоний фазилатларга эга, муамолага кириша оладиган, ўз ишини пухта ўзлаштирган мутахассисларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 

1.                  Каримов И.А. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.–Т.: Шарқ, 1997.-64 б.

2.                  Муслимов Н.А. Қўйсинов О.А. Касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил таълимни ташкил этишнинг назарияси ва методикаси –Т.: Фан, 2004. - 80 б.

3.                  Мавлонова Р. Ва бошкалар. Педагогика Т.: Ўқитувчи 2010 й. 254-263 б.

 

Поступила в редакцию 17.04.2018 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.