ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Подготовка студентов для руководства во внеклассных мероприятиях

 

Чориева Феруза Амруллаевна,

преподаватель кафедры методики дошкольного и начального образования Каршинского государственного университета.

 

Талабаларни синфдан ташқари тадбирларга раҳбарлик қилишга тайёрлаш

 

Чориева Феруза Амруллаевна,

Карши ДУ Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси.

 

В статье приводится информация о содержание внеклассных мероприятий и о проблемах по подготовки к руководству к ним.

 

Мустақил Ўзбекистон тараккиёти унинг жаҳон хамжамиятида муносиб ўрин эгаллашида ёш авлод таълим-тарбияси уларнинг дунёқараши, фикрлаш тарзидаги ўзгаришлар мухим ўрин тутади. Шу сабабли узлуксиз таълим тизимида таълим-тарбия сифатини яхшилаш, самарадорликни оширишга каратилган кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмокда таълим-тарбия тизимини тубдан узгартириш баркамол инсонни шакллангириш эртанги тақдиримизни белгилаб берувчи долзарб масалалардан биридир. Хусусан бўлажак Ўкитувчиларни тарбиявий тадбирларни ташкил этиш ва унга рахбарлик килишга тайёрлаш масаласи хам муҳим муаммолардан биридир.

Мустакил ва эркин шахс тарбиясида бошлангич синф ўкувчилари билан ташкил этиладиган мактабдан ва синфдан ташкари тарбиявий тадбирларнинг ўрни алоҳидадир.

Бўлажак бошлангич синф ўқитувчилари тарбиявий тадбирларнинг ташкилий шаклларини мазмуни ва максадини белгилай олишлари учун бугунги куннинг барча кирраларини хисобга олишлари талаб этилади. Синф ва мактабдан ташкари мазкур тарбиявий ишлар шахс камолоти боскичларини белгилаб олишга каратилганлиги билан тавсифланади.

Маълумки, бошлангич синф ўкитувчиларини гоявий-сиёсий, аклий ахлоқий, меҳнат, нафосат ва маънавий жиҳатдан тўлик шаклланган кишилар килиб тарбиялаш, аудиториядаги назарий билимларни ўзлаштириш жараёнида амалга ошади. Шу сабабли кейинги даврда бошлангич синф ўкитувчилари тарбиясида назария ва амалиётнинг боғликлигига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Бўлажак ўқитувчи педагогик фаолияти мақсад ва вазифаларини белгилашда синфдан ва мактабдан ташкари ташкил килинган ишларнинг ўқувчилар тарбиявий фаолиятини тўлдиришига каратиб, уларнинг дунёкарашини тўғри шаклланишига, ахлоқий камол топишига кўмаклашишга интилиши лозим.

Синфдан ва мактабдан ташкари ишларга рахбарлик қилувчи ўкитувчининг вазифалари хам кўп кирралидир. Укитувчи синфдан ва мактабдан ташкари ишларни ташкил килар экан, куйидаги вазифаларни бажариши лозим:

- дарсдан ташкари тарбиявий ишларни режалаштириш ва амалга оширишни назорат қилиш;

- ўкувчиларнинг синфдан ва мактабдан ташкари кўп қиррали ишларини педагогик жамоа, ўкувчилар ташкилотлари Синф фаоллари ёрдамида йўлга қўйиш;

- синфдан ва мактабдан ташкари ишлар йўналишларига бевосита рахбарлик қилган холда, ўкувчилар ташкилотлари, синф фаолларига услубий ёрдам кўрсатиш;

- умуммактаб ва мактаблараро ўтказиладиган энг муҳим тарбиявий тадбирларда қатнашиш;

- ўкувчиларнинг бўш вақтларини ташкил қилишда тарбия ва маданият муассасалари ҳамда жамоатчилик кучидан кенг фойдаланиш.

Бу борада ташкилотчи ўкитувчи фаоллигини учта асосий томонини кўриш мумкин: ташкилотчилик, усулий ва маъмурий.

Булар кўпинча ўзаро узвий богланган холда намоён бўлади. Ўкитувчининг ташкилотчилик фаолиятига куйидаги бир қатор ишларни киритиш мумкин:

- тарбиявий ишлар соҳасида эришган ютуқ ва камчиликларни тахлил килиш;

- тарбиявий ишларнинг максад ва вазифаларини аниқлаш, уларнинг мазмуни, шакл ва усулларини аниклаш;

- тарбиявий, оммавий-сиёсий ишларни режалаштириш ва уларнинг мазмуни, шакл ва усулларини аниклаш;

- синфдан ва мактабдан ташкари тарбиявий ишларни гуруҳлаштириш, бошқарувчи шахсларни аниқлаш.

Синфдан ташкари ишларнинг тарбиявий таъсири кўп даражада ўкитувчининг ўқув жараёнини ташкил этиш савиясига хамда ўкувчилар жамоасининг хилма-хил ишларини қандай йўлга кўя билишга боғлиқ. Синфдан ташкари фаолият мажбурий дастур билан чегараланмайди, балки ёшлари ҳар хил ўқувчиларни ихтиёрий равишда бирлаштиради. Уларнинг ташаббуси асосида ишларни амалга оширади фанга қизиктиради, дунёқараши ва тафаккурини ўстиради.

Синфдан ва мактабдан ташқаридаги тарбиявий ишларда ўқувчилар жамоада ишлашни ўрганадилар, ижтимоий меҳнат кувончини ҳис киладилар, ишлаб чикариш меҳнатига кўшиладилар жамоатчилик фикрига бўйсунишга жамоа шарафи учун курашишга одатланадилар. Олий ўқув юртларида бўлажак бошланғич синф ўкитувчилари тарбиявий фаолиятга тайёрланар экан синфдан ва мактабдан ташкари тарбивий тадбирларнинг бу имкониятларидан ўринли фойдаланишга йўналтирмок лозим.

 

Фойдаланилган адабиетлар

 

1.                  Каримов И.А Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т. 1998.

2.                  Юнусов Қ. Бошланғич синф ўқувчиларида имловий хушёрликни шакллантиришда тафаккур жараёни. Илмий-услубий мақолалар тўплами. АВХТПМОИ – 1994, 59.

 

Поступила в редакцию 04.05.2018 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.