ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Философические взгляды Азизиддина Насафи о совершенной личности

 

Xаитова Юлдуз Саитовна,

преподаватель кафедры методики дошкольного и начального образования Каршинского государственного университета.

 

Азизиддин Насафийнинг комил инсон ҳақидаги фалсафий қарашлари

 

Xаитова Юлдуз Саитовна,

Қарши давлат университети Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси.

 

Инсоннинг комолликка эришиш масаласи барча замонларда ҳам жамиятнинг диққат марказида бўлиб келган. Бу ҳақда буюк донишмандлардан тортиб давлат арбобларигача ўз қарашларини, таъриф ва тавсифларини баён қилишган. Бугунги кунга келиб ҳам комил инсон ғояси кун тартибида турган долзарб масалалардан бири сифатида талқин қилинмоқда.

Ўзбекистон республикаси Президенти И.А.Каримов ўзининг "Тарихий хотирасиз келажак йўқ" номли асарида таъкидлагандек"....биз комил инсон тарбиясини давлат сиёсатининг устувор соҳаси деб эълон қилганмиз. Комил инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, марифатли кишиларни тушунамиз". [1. 6] Шу фикрнинг ўзиёқ, бу муаммога эътибор ҳар қачонгидан ҳам муҳим ва зарурлигини билдиради. Зеро, баркамил авлод келажаги учун қайғурмаган халқ миллат ва давлатнинг истиқболи бўлмайди.

Ўтмиш тарихга назар ташласак, буюк алломалар ҳох Шарқда булсин, ҳох Ғарбда бўлсин комил инсон ғоясини замондошлар онгига сингдиришга ҳаракат қилганлар. Чунки, комиллик башариятнинг азалий орзуси бўлиб келганлигини кўрамиз.

Шарқнинг буюк мутафаккирлари қарорида комил инсон ғоясини илгари сурган ватандошларимиздан яна бири бу тасаввуф таълимотининг йирик намоёндаси Азизиддин Насафийдир. Манбаларда таъкидланишича у 1240-1300 йилларда яшаб ижод этган йирик файласуф ва шоирдир. Аллома ёшлик йилларида Насаф шаҳрида ўтказган. Дастлабки саводини ҳам Насафда чиқарган ва сўнгра Бухорога бориҳ кўп йиллар илм ўрганган. Унинг устози Нажмиддин Кубронинг талантли аҳогирдларидан бири аҳайх Саъдиддин Муҳаммад ибн ал-Муайяс Ҳамавийдир.

Азизиддин Насафийнинг комил инсон тўғрисидаги қарашлари "Зубдат-ул ҳақойиқ" ("Ҳақиқатлар қамоғи"), " Кашф-ул -ҳақойиқ" "(Ҳақиқатлар кашфи"), "Китоб ул-инсон ал-комил фи маърифат ал-вофодир" "(Комил инсон ҳақида китоб") ва бошқа асарларда баён этилган. Буюк олимнинг таълимотуда комил инсон ғояси алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг таъкидлашича, комил инсон бўлмоқ учун энг аввало инсон ўзини-ўзи таниши зарур.

Аллома фикрига кўра комил инсон одам деб номланувчи тирик мавжудотнинг қаймоғи, оламдаги барча тирикмавжудотларнинг энг буюги, коинотнинг олий мевасидир. Бундай нсонлар учун халққа наф келтиришдан бошқа муддао йўқ. Комил инсоннинг бутун саъй-харакати халилликка, ростгўйликка ва эзгуликка қаратилган бўлади. Азизиддин Насафий комил одамларни боғловчи ғайб сирларини бошқаришга етказувчи кишини тушунади. Бундай кишида илоҳий хислатларнинг ҳаммаси мужассам бўлади. Ўзиниг юксак маънавияти билан бутун коинотни қамраб олади.

Комил инсон бошқалардан ғайб оламидан келадиган барча яхшиляхшилигу ёмонликларни зукколик ила билиб олиш қобиляти билан ажралиб туради. Шундай экан, оламдаги мавжудотлар орасида "Комил инсондан улуғроқ, донороқ нарса йўқ, чунки мавжудотнинг энг пастида энг аълосигача бўлган мартабалар комил инсон мартабаларидир, комил инсон-мавжудот қаймоғидир.

Таниқли олим Н. Комиловнинг таъкидлашича, Азизиддин Насафийни комил инсон илмининг назариётчиси деб айтиш мумкин. Чунки, аллома барча асарларида ушбу мавзу марказий ўринда туради. У комил инсонга шундай таъриф беради: " Билгилки, комил инсон деб шариат ва тариқат ва ҳақиқатда етук бўлган одамларга айтадилар ва агар бу иборани тушунмасанг, боаҳқа ибора билан айтиш: билгилки, комил инсон шундай инсондирким, унда қуйидаги тўрт нарса камолга етган бўлсин: яхши сўз, яхши феъл, яхши ахлоқ ва маориф".[2.149]

Насафийнинг мазкур таърифидан келиб чиқадиган зулоса шуки, комил инсон ҳаётдан ташқари бўлган қандайдир мавҳум зот эмас, балки реал одамдир. Яхаҳи фазилатларни эгаллаб борган инсон ана шундай улуғ мартабага кўтарила олади. Комил инсон жамият ичида шакилланади ва маънавий-азлоқий покланиш жараёнида камолотга эришади. Комилликнинг олий белгиси - ҳақ йўлидан бориб, халққа фойда келтиришдир.

Илм, одоб ва ахлоқ жиҳатдан қудратли бўлган киши, ўзи истаган барча орзу-умидларини руёбга чиқара олмайди. Яхшилик ва эзгуликни қарор топтиришга кувҳ қудрати етмаганлиги учун ҳам бундай киши заифдир ва ожиздир.Насафлик буюк мутафаккир баркамол инсоннинг ожизлиги ҳам бундай кишиларнинг фақирона кун кечиришининг сири ҳам ана шунда, деб таъкидлайди. Азизиддин Насафий инсон буюк зот эканлигини ҳар томонлама асослаб беради. Инсон, коинот ва Аллоҳ ўзаро алоқадор бўлиб, бир-бирига таъсир этиб туради, деган хулосага келади. Худди шунинг учун ҳам Азизиддин Насафийни мусулмон фалсафасида баркамол инсон тўғрисидаги таълимотнинг машҳур назариётчи дейиш мумкин.

Хуллас буюк ватандошимиз, тасаввуф фалсафасининг йирик намоёндаси, Азизиддин Насафийнинг комил инсон тўғрисдаги қарашлари бугунги кунда ҳам баркамол авлод тарбиясида тутган ўрни ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир.

 

Фойдаланилган адабиетлар

 

1.      Каримов И.А Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т. 1998.

2.      Комилов Н. Тасаввуф ёхуд комил инсон ахлоқи. Т. Ёзувчи.1996.

 

Поступила в редакцию 04.05.2018 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.