ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Естественный и эфективный метод образования

 

Мухаммадиева Манзура Маратовна,

преподаватель кафедры методики дошкольного и начального образования Каршинского государственного университета, Узбекистан.

 

Таълимнинг табиий ва самарали усули

 

Муҳаммадиева Манзура Маратовна,

Қарши ДУ Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси.

 

Ҳозирги даврдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тамойиллари жаҳондаги тараққий етган мамлакатлар қаторидан муносиб ўрин олиш учун маънавий салоҳиятимизни ва иқтисодий қудратимизни янада оширишни талаб қилади. Бунинг учун ёшларимиз илмий дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг тафаккури ва маънавиятини жаҳон андозалари даражасига кўтариш зарур. Шу боис давлатимиз таълим масканлари олдига ёшларни ижодий қобилиятини, мустақил фикрлашларини мақсадга мувофиқ равишда ривожлантиришни вазифа қилиб қўйди.

Ҳозирги пайтда кўп мамлакатлар, шу жумладан республикамиз узлуксиз таълим тизимида ҳам турлича номланган технологиялардан фойдаланилмоқда. Бу технологияларнинг барчаси маълум умумийликка ега бўлиб, улар хусусий жихатларига биноан таснифланиши В.С.Кукушин, Г.К.Селевко, Г.Бердиев каби кўплаб олимлар томонидан кўрсатиб ўтилган. Мазкур технологиялардан таълим жараёнида кенг кўламда фойдаланилиб ижобий натижалар олинмоқда. Жумладан, муаммоли ,интегратив,модулли масофавий, ҳамкорлик ,табақалаштирилган таълим технологиялари.

Ёш авлодни ҳар жиҳатдан камолотга етказишда ва бу борадаги вазифаларни ҳал этишда муаммоли таълим технологияси етакчи ўринни егаллайди.

Муаммоли ўқитиш, ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологияларга тааллуқли, чунки бу ерда шахс субект сифатида қаралади, муаммоли вазиятларнинг мақсади - педагогик жараёнда ўзига хос қизиқиш уйғотишдир.

Муаммоли ўқитиш, ўқитишнинг енг табиий самарали усулидир, чунки илмий билимлар мантиғи ўзида муаммоли вазиятлар мантиқини намойиш этади.

Муаммоли таълим –бу мантиқий фикрлаш жараёни (анализ, синтез,таққослаш, умумлаштириш ва бошқа шу кабилар) ва ўқувчиларнинг изланишли фаолияти қонуниятларини (муаммоли вазият, билишга қизиқиш, еҳқтиёж) ҳисобга олиб тузилган таълим ва ўқитишнинг илгари маълум бўлган усулларини қўллаш қоидаларининг янги тизимидир.

Шу сабабли ҳам муаммоли таълим кўпроқ ўқувчи фикрлаш қобилиятининг ривожланишини таъминлайди.

Муаммоли таълимнинг ўзига хослиги шундаки, бериладиган билимнинг катта қисми ўқувчиларга тайёр ҳолда эмас, балки қисман берилади. Бу эса билимларни ўқувчилар томонидан муаммоли вазият шароитларида мустақил билиш фаолияти жараёнида егаллаб олишларига имкон беради.

Таълим жараёнида муаммоли ўқитиш технологиясини қўллаш учун ўқитувчи қуйидаги масалаларга эътибор қаратиши лозим:

1.Ўрганиладиган мавзуларни муаммоли дарс шаклида ўтиш мумкинлигига;

2.Мавзу матнидаги масалалар бўйича муаммоли вазиятни келтириб чиқарадиган саволлар, топшириқларни аниқлашга;

3.Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш ва бошқаришни таъминлайдиган восита ва усулларини аниқлашга ва улардан ўз ўрнида ва самарали фойдаланиш йўлларини белгилашга.

Муаммоли вазиятлар ва машғулотларни амалий йўналтирилганлиги ўқув материалининг ўзлаштирилиш самарадорлигини ошишига имкон беради. Дарс жараёнида гипотеза қўйилади, унинг асосланганлиги кўрсатилади ва муаммонинг ечими берилади. Кўпчилик ҳолларда бизнинг ўқитувчилар дарсларда фақатгина далиллар келтириш билан чекланадилар. Бу борада хориж тажрибасига эътибор ыаратсак, масалан АҚШда ўқитувчи масалани ўрганиш услубини, ўзи қўйган муаммонинг ечим йўлларини, тажриба хусусиятини, унинг натижаларини кўрсатади ва тушунтиради. Яъни у тадқиқотчи ѐки маслаҳатчи сифатида намоѐн бўлади. Биринчи навбатда айниқса ана шу нарса тингловчини қизиқтириб қўяди унда ижодий фикрлаш ва фаолликни туғдиради.

Шундай экан, муаммоли таълимдан фойдаланиш ўқитувчи шахсидан изланиш ва махоратни талаб этади. Шу билан бирга муаммони яратиш усулларини ҳам билиши ва амалда қўллай олишни тақозо қилади. Бунинг учун ўқитувчи:

- ўқувчиларга дарс мавзуси билан боғлиқ зиддиятли ҳолатни тушунтиради ва уни ечиш йўлини топишни таклиф қилади;

- бир масалага доир турли нуқтаи-назарларни баён қилади; (турли ғоялар)

- ҳал этиш учун етарли бўлмаган ёки ортиқча маълумотлар бўлган ёки саволнинг қўйилиши нотўғри бўлган масалаларни ечишни таклиф этади.

Муаммоли вазиятни ечишда ўқувчилар қуйидаги куникмаларга эга бўлишади:

·                     муаммони турли нуқтаи-назардан ўрганиш, таҳлил қилиш;

·                     солиштириш, умумлаштириш;

·                     фактларни аниқлаш ва қиёслаш;

·                     вазиятга боғлиқ хулосалар чиқариш;

Муаммоли таълимнинг асосий ғояси билимларни ўқувчиларга тайёр ҳолда бериш эмас, улар томонидан дарс мавзусига тегишли муаммолар бўйича ўқув-тадқиқотларини бажариш асосида ўзлаштирилишини таъминлашдан иборат.

Хулоса қилиб айтганда, таълим жараёни ўқувчилар интеллектининг ривожланида муаммоли таълим самарали ва айни вақтда табиий усул ҳисобланади. Чунки, бунда турли ғоялар, фикрлар ва тажрибалар орттириш имконияти юқори бўлади. Ғояларнинг турли туманлиги эса ўқувчиларни танқидий фикрлашга ўргатади.

 

Адабиётлар рўйхати

 

1.                  Ғаффорова Т. Бошланғич таълим самарадорлигига эришишнинг педагогик шарт- шароитлари. Т.: “Машҳур пресс”, 2017.

2.                  Яминова С.Ҳ. Ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиришда сценарийли ўқитиш усулидан фойдаланиш. Пед.фан.ном. дисс.-Т.: 1997 й.

 

Поступила в редакцию 02.02.2017 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.