ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Формирование творческого настроя в процессе педагогического общения

 

Ирисова Сайёра Ражабовна,

Шукуров Панжи Эгамбердиевич,

преподаватели Регионального центра ППКРНО при Каршинском ГУ, Узбекистан.

 

Педагогик муомила жараёнида ижодий кайфиятни шакллантириш

 

Ирисова Сайёра Ражабовна,

Шукуров Панжи Эгатбердиевич,

Қарши ДУ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲМ ўқитувчилари.

 

Ўқувчилар билан бўлажак муомала олдидан педагогнинг ижодий кайфиятини ҳосил қилишида унинг ўқув материалига ўз ҳиссий муносабатини ифодалашнинг ташқи шаклларини олдиндан топишга интилиши муҳим рол ўйнайди: булар тегишли имо-ишоралар, юз ҳаракатлари, гапириш оҳангидир. Муомалада ижодий кайфиятни вужудга келтириш ва сақлашнинг муҳим вазифаси педагогнинг материалга ўз ҳиссий муносабатини ифодалашда топган ташқи шаклларини мустаҳкамлашдир, у педагог томонидан қуйидаги йўллар орқали амалга оширилади: дарснинг боришини, тадбирни фикран эсга тушириш; кўзгу олдида такрорлаш; намуна сифатида санъат (адабиёт, кино, рангли тасвир) асарлардаги вазиятлардан фойдаланиш; намуна сифатида атоқли жамоат арбоблари, олимлар, ёзувчиларнинг таржимаи ҳолларидан олинган аниқ вазиятлардан фойдаланиш.

Ўзининг материалга бўлган ҳиссий муносабатини ифо­далашнинг пухта шакллари (ҳамиша бу шаклларни гавдалантиришнинг бевосита вазиятига тузатиш киритади) педагогга фаолият ва муомаланинг ўзгариб бораётган шароитида жадал ва самарали ҳаракат қилиш ҳамда (буниси айниқса муҳим) дарсга тез ва самара­ли чорланиш имконини беради. Чунки, ўзининг ҳиссий муносабатини ифодалашнинг пухта шаклларини (уларни педагог тезлик билан эсга туширади) унда изланишнинг жўшқин жараёни тўғрисидаги хотираларни уйғотади, бу билан уларнинг ижодий кайфиятини рағбатлантиради.

Ижодий кайфиятни бошқариш жараёнининг ғоят мураккаб муносабати гуруҳ билан бўладиган бевосита мулоқотда билинади. Ижодий ҳолатни ташкил этиш юзасидан илгари амалга оширилган бутун иш ўз таъсирини кўрсатади. Педагог бўлажак ишнинг мақсадлари ва муҳимлигини англаш орқали бу ишга ўзини рағбатлантиради, у ўзи учун янги мақсадлар ва боғланишларни белгилаб олиши лозим. Бундан кўзда тутилган мақсад-ҳатто таниш ўқув-тарбиявий материал асосидаги бўлажак фаолиятнинг ўзи учун янгилиги, мароқлилигини ҳис қилишдан, бўлажак ишнинг ижодий характерини англаб етишдан, старт олди тайёргарлигининг шарти бўлган бундан олдинги ҳолатни бошқаришдан, тетик кайфиятга эришишдан иборатдир.

Педагогнинг тайёргарлиги унинг аудитория билан ўзаро фикр алмашув фаолиятига бевосита қўшилиши босқичида ижодий кайфиятининг ўзига хос тарзда намоён бўлишидир. «Ўқитувчи мазкур дарс олдидан дарсда энг муҳим нарса нима эканлигини яхши билади. Бамисоли ўз олдида гуруҳни кўриб туради ва дарс мавзуига мувофиқ равишда ўзига дарснинг ва унинг қўшимча вазифасини аниқлаб олади, дарсда белгиланган мантиқни такрорлайди, режалаштирилган нарсаларнинг сўзсиз бажарилиши учун йўл-йўриқ беради, ўзи назорат қиладиган, таяниш мумкин бўлган, иш доирасига тортадиган ўқувчиларнинг номларини аниқлайди.

Ўқувчилар билан муомала жараёнида ва бевосита ундан олдин ижодий кайфиятни бошқариш – педагог меҳнатининг энг муҳим касбкорлик талаби бўлиб, у педагогнинг гуруҳда, ўқувчилар билан муомалада ва шу кабиларда эркин бўлишини, ҳулқ-атворининг самарали бўлишини таъминлайди. Педагогик ижодкорликнинг асосий босқичларига нисбатан педагогнинг ижодий кай­фиятига муомала таъсирининг қуйидаги жиҳатларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

1) педагогнинг гуруҳ билан бўладиган муомалани олдиндан пайқаши унинг ижодий кайфиятини сафарбар қилувчи омил эканлиги;

2) гуруҳ билан бевосита дастлабки алоқа, бевосита муомала пайтида педагог ижодий кайфиятнинг рағбатлантирувчи омили эканлиги;

3) педагогнинг гуруҳ билан муомаласи тизими; у фаолият жараёнида педагогнинг ижодий кайфиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради;

4) муомаладан қаноат ҳосил қилиш шундан кейинги фаолиятда педагогнинг ижодий кайфиятини рағбатлантирувчи омил эканлиги.

Педагогнинг ижодий кайфиятини бошқаришнинг алоҳида бир муҳим муаммоси бундай кайфиятни бевосита фаолият олдидан чақириш ва сафарбар қилиш ноижодий кайфиятни енгиш ҳисобланади ва ҳоказо.

Муомалада ижодий кайфиятни шакллантириш мураккаб жараёндир. Бу ерда кўпинча педагог зўриқиш (умумий ҳиссий зўриқишнинг бир тури) туйғусини бошдан кечиради, буни педагогик ижодкорликнинг омма ўртасидаги фаолият, ўзгариб борувчи ижодкорлик ҳолати, ўзининг психик ҳолатларини оператив равишда бошқариш зарурлиги, меҳнатнинг ўзаро фикр алмашиш жиҳатдан бойлиги каби хусусиятлари тақозо қилади.

Педагогик ижодкорлик ва муомала жараёнида вужудга келадиган бу зўриқишни, шунингдек, бошқа нохуш ҳолатларни енгиш учун ўз-ўзини тарбиялаш юзасидан доимий иш олиб бориш зарур. Ўз-ўзига таъсир қилишнинг бир қатор усуллари мавжуд бўлиб, улардан энг муҳимлари қуйидагилардир; ўз-ўзини ишонтириш, ўз-ўзига буйруқ бериш, ўз-ўзини мажбур қилиш, ўз-ўзига мажбурият юклаш, ўз-ўзини рағбатлантириш, ўз-ўзини жазолаш, ўз-ўзини машқ қилдириш, ниҳоят — ўз-ўзига таъсир қилишдир.

Хулоса қилиб айтганда тарбиячи педагоглардан фаолият жараёнида қуйидагилар талаб килинади: ўз-ўзини тарбиялаш, дунёқарашининг кенглиги, ўзини тарбиялаши учун кўпроқ илм олиши, интеллектуал қобилиятини ривожлантириши, эстетик жиҳатдан тарбияланганлиги, меҳнатсеварлиги ва меҳнатга лаёқатлилиги, ҳар қандай муаммоли вазиятдан чиқа олиши, тарбияланувчилар билан самимий муносабатда бўлиши лозим.

 

Адабиётлар рўйхати

 

1.                  Зуннунов А.- «Педагогика назарияси». Олий ўқув юртлари учун Ўқув қўлланма. – Тошкент, «Алоқачи», 2006.

2.                  Маҳкамов У. ва бошқалар. «Педагогик маҳорат». - Тошкент. 2003.

3.                  Қоплонова М. Педагогик жамоадаги шахслараро муносабатлар.– Т.: “Ўқитувчи”, 2005.

 

Поступила в редакцию 16.03.2018 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.