ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Межкультурная коммуникация и культура общения

 

Маданиятлараро коммуникация ва мулоқот маданияти

 

Нишанбаева Кундуз Вахабовна,

доцент кафедры искусствоведения и культурологии Государственного института искусства и культуры, г. Ташкент,Узбекистан.

 

Глобаллашув жараёнлари билан боғлиқ зиддиятлар, аввало, маданият соҳасида кўпроқ намоён бўлмоқда. Шу жиҳатдан (маданият соҳасида) глобаллашувга бутун дунёни қамраб олган “маданий инқилоб” деб таъриф бериш мумкин. Сўнгги пайтларда қатор омиллар яқин келажакда сифат жиҳатдан бутунлай янги инсон ва жамиятнинг глобал шакли “мега жамият”, “мегамаданият”, “супер этнос”нинг шаклланиши хақида гапирмоқда. Бир қарашда бунга муайян асос бордек туюлади. Дархақиқат, глобал ахборот тизимининг шаклланиши, оммавий тус олган ахборот миграцияси каби ходисалар маълум маънода “глобал инсон”ни шакллантирмоқда. Масалан: Ўзбекистонда туғилган ўзбек миллатига мансуб, Англия ёки Германияда ўқиган, Япония ёки Хитойда ишлаётган, ҳар хил ўзи тушган муҳитга, у ердаги халқнинг урф одатларига мослашишга бегона халқ яшаш тарзини қабул қилишга мажбур бўлган одамни қайси маданият вакили дейиш мумкин? Миграциянинг маданий оқибатлари жиддий эканлигини кўрмоқдамиз.

Глобаллашув жараёни айнан маданиятлараро коммуникацияга хам ўз таъсирини ўтказмоқда. Натижада давлат ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқалари кучаймоқда; хорижий инвестиция, капитал ва товаралар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулайликлар вужудга келтирмоқда; кўплаб янги ишчи иш ўринлари яратилмоқда. Замонавий коммуникация ва ахборот технологияларининг илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши кузатилмоқда; турли қадриятларнинг умуминсоний негизида уйғунлашуви кучаймоқда; цивилизациялараро мулоқотнинг янгича сифат касб этиши экологик офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўрсатиш имкониятлари ортиб бормоқда.

Юқоридаги фикрлар шуни кўрсатади-ки, замонавий дунёда ҳар бир халқ ўзгалар маданий тажрибасини ўзлаштириб олиш учун очиқ бўлиб, айни пайтда ўзи ҳам бошқа халқларга ўз маданияти махсулларини беришга тайёр бўлади.

Бошқа халқлар маданиятига мурожаат қилиш “маданиятларнинг ўзаро амал қилиш” ёки “маданиятлараро коммуникация” деган ном олди.

“Маданиятлараро коммуникация” тушунчаси дастлаб Г.Трейгер ва Э.Холларнинг “Маданият ва коммуникация. Таҳлилнинг модели” (1954) асарларида изоҳлаб берилган эди. Маданиятлараро коммуникация деб, улар инсон атроф-мухитгамослашиб олиш истагида интилаётган идеал мақсадни тушунганлар (1).

Охрана москва

Охрана офисов, магазинов и др. Охрана объектов, пультовая и личная.

taggerd.su

Маданиятлараро коммуникация турли маданиятларга тегишли бўлган индивидлар ва гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар ва мулоқотнинг турли-туман шакллари мажмуидир.

Бизнинг сайёрамизда ўз маданий анъаналарига эга бўлганбир ижтимоий тизимга бирлашган улкан худудлар мавжуд. Масалан: Америка маданияти, Лотин Америкаси маданияти, Африка маданияти, Европа маданияти, Осиё маданияти, Шарқ маданияти хақида гапириш мумкин.

Бу маданият турлари қитъавий белги асосида ажратилиб, масштабли бўлгани туфайли макромаданият номини олган. Бу макромаданиятлар ичида кўплаб субмаданий фарқланишлар бор бўлсада-да, бу фарқланишлар билан бирга ўхшашликлар ҳам кўп. Макромаданиятлар ўртасида глобал фарқлар бўлиб, бундай ҳолда маданиятлараро коммуникация унинг иштирокчилари мақомига боғлиқ бўлмасдан, горизонтал маконда бўлиб ўтади. Макродаражадаги коммуникациянинг муҳим шарти ташқи таъсирларга боғлиқ бўлиб, ўзаро амал қилишликдир. Халқаро ҳамжиҳатлик йўлида ҳар бир инсон, жамоа ва миллатлар башариятнинг турли-туман маданиятлардан иборат эканини англаши ва ҳурмат қилиши жуда муҳимдир. Ўз пайтида Беруний, Ер юзини фақат ўзларига тегишли деб билгувчиларни, фақат ўз халқинигина одам ҳисоблагувчиларни, фақат ўз ҳукмдорларини подшо дегувчиларни, фақат ўз эътиқодларини дин ҳисоблайдиганларни, ўзларида мавжуд нарсаларнигина илм санайдиганларни қатъий танқид қилиб, миллий ва конфессионал чеклашларга қарши чиққан эди (2). Буюк мутафаккирнинг ушбу фикри ҳам бизнинг заминда бағрикенглик ўзининг қадимий илдизларига эка эканидан далолатдир.

Кўплаб одамлар кўнгилли ёки мажбурий равишда у ёки бу ижтимоий гуруҳлар таркибига кирадилар. Бу гуруҳлар ўз маданият хусусиятларига эга бўлиб, тузилмавий нуқтаи назардан улар микромаданият (субмаданият) деб аталади ва макромаданиятнинг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳар бир микромаданият ўзининг она маданияти билан ўхшашликлар ва фарқланишларга эга бўлади. Айни пайтда она маданият микромаданиятдан этник ва диний мансублик, географик жойлашуви, иқтисодий аҳволи жинси ва ёши, оилавий аҳволи ва аъзоларининг мақоми жиҳатидан фарқланади.

Маданиятларнинг ўзаро амал қилиши, одамларнинг турли гуруҳларини бирлаштиради. Бир неча ўнликдан иборат камсонли этнослардан то миллиардлаб аҳолига эга бўлган халқларгача. Шунинг учун ҳам маданиятларнинг ўзаро амал қилишни таҳлил қилганда этник, миллий ва цивилизациявий даражаларини инобатга олинади.

Маданиятшунос олимларнинг фикрича “одамлар қанча бўлса, фикрлар ҳам шунча”, одамларнинг фикрлари бир бирига доимо қарама – қарши туради, айрим ҳолларда можарони келтириб чиқаради. Маданиятшуносликда можаро маданиятлараро муомалада тўқнашув ёки рақобат сифатида эмас, балки коммуникациянинг бузилганли сифатида қаралади.

Ғарб олими К.Делхес коммуникациявий можароларнинг учта асосий сабабларини кўрсатади, коммуникантларнинг шахсий хусусиятлари, ижтимоий (шахслараро) муносабатлар ва ташкилий муносабатлар (3).

Можароларни баратараф қилиш кўринишлари унинг иштирокчилари маданиятларининг хусусиятлари билан белгиланади.

Масалан, Японияда ишчан ҳамкорликларнинг қоидаларидан бири мураккаб масалаларни ечишда музокара олиб бориш ҳисобланиб, унинг турлари томонларнинг оғзаки шартлашиб олиш асосида амалга оширилади. Америкалилар эса ўз мажбуриятларини бажармаган ҳамкор билан бир стол атрофида ўтириб, тинчгина гаплашиш мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмайдилар. Хитойликлар эса компромисс ёки ён беришлик тарафдорларидир.

Муомаланинг ҳар қандай кўриниши сингари, маданиятлараро коммуникация ҳар бир даражада ўз мақсадларига эга бўлади. Уларнинг амалга оширилиши эса коммуникациянинг самарадорлиги ёки самарасизлигини келтириб чиқаради. бу ҳолда “маданиятлараро компетенция” тушунчаси муҳим роль уйнайди.

Коммуникатив компетенция – бу инсоннинг турли ҳолатларда керакли йўлни топа билиш қобилияти ҳамда муомала маданияти тушунилиб, суҳбат давомида вазиятларни туғри баҳолай олишидир. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, маданиятлараро компетенция деганда жамиятда турли этномаданий гуруҳлар мавжудлигига ижобий муносабатни, индивиднинг бу гурухлар вакиллари билан самарали муомалада бўлиш қобилияти тушунилади. Айни бугунги тезкор жараёнда ҳалқларнингяшаб қолиши учун муҳим шартлардан бири интеграция ҳар бир халқ суверенлиги унинг маданияти қимматли эканлигини тан олиш ҳисобланади. Бунда албатта халқлар ва маданиятларнинг ўзаро амал қилиши толерантлик тамойили асосида ривожланиши зарур.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон қатъий равишда яқин муносабатларни ривожлантириб келмоқда. Бу эса диний ва этник зиддиятлар ўта мураккаб халқаро муаммоларга айланиб бораётган ҳозирги даврда, муҳим аҳамиятга эга. Зеро, маданиятлараро, конфессиялараро ва миллатлараро ҳамкорлик, мулоқот турли негатив стереотипларга қарши, зиддиятларни бартараф этишда турли маданий ва диний бирликлар ва уюшмалар ўртасидаги ҳамкорликни шакллантиришда муҳим восита ҳисобланади.

Шундай экан, бугунги кун интелектуал салоҳиятли ёшларни тарбиялашда маданиятлараро коммуникацияни бағрикенглик тамойилларини уларнинг онгига сингдиришда куйидагиларга эътибор бериш муҳимдир:

·                    Ёшларнинг бошқа маданиятларга интеграциялашувининг шарти ҳисобланган ўз халқи маданиятини чуқур ва ҳар томонлама ўзлаштиришга кўмаклашиш;

·                    Ёшларда Ўзбекистон, Марказий Осиё ва умуман дунё маданияти ранг-баранглиги тўғрисидаги тасаввурни, маданий тафовутларга нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш;

·                    Турли маданият вакиллари билан ўзаро самарали таъсирлашув малакасини шакллантириш;

·                    Ёшларни тинчлик, тоқатлилик, инсонпарвар, милларлараро мулоқот руҳида тарбиялаш;

·                    Ўз қадриятларидан узоқлашган ҳолда, бошқа маданиятларнинг қадриятлари, эътиқодлари ва одатлари устидан ҳукм чиқаришга йўл қўймаслик;

·                    Ўз динини бошқа динлардан устун қўйишга йўл қўймаслик.

Умумий хулоса шуки, ўзга маданиятини севмаган инсон, охир-оқибатда ўзгалар маданиятини ҳам севмай қўяди.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 

1.                  Садохин А.П. Теория и практика межкультурной коммуникации. М.2004.58стр.

2.                  Абу Райхон Беруний. Индия // Беруни. Избранные произведения. В.6т. Т.2. Т.: 1963 с 67-68стр.

 

Поступила в редакцию 13.03.2017 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.